loader

КОФИР

Луғатда «куфр келтирувчи, кўмувчи» маънолари бор. Истилоҳий маънода эса энг олий ҳақиқатни¬ + Аллоҳнинг борлигини ва амрларини инкор қилувчи динсиз кимса «кофир» дейилади. Яъни у куфр йўлини тутиб, ҳеч яшириб бўлмайдиган ҳақиқатни кўмадиган, яширадиган кимсадир. Кофирлик + энг қаттиқ ва улкан гуноҳ. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кофирлар қаттиқ қораланган, уларга қиёматда дўзах азоблари, чидаб бўлмас қийноқлар, Аллоҳнинг ғазаб-иқоби бўлиши ҳақида қайта-қайта огоҳлантирилган. Мўмин киши катта-кичик гуноҳи учун уларни ҳалол санамаса, кофир бўлиб қолмаганидек, кофир ҳар қанча эзгу, хайрли ишларни қилса ҳам то иймонга келмагунича унга фойдаси бўлмайди. Аҳли қиблани кофирликда айблаш мумкин эмас.