loader

МУСАЙЛАМА КАЗЗОБ

Абу Сумома Мусайлама ибн Бакр ибн Ҳабиб, Ал-Каззоб лақаби билан машҳур, бу номни унга Расулуллоҳ (с.а.в.) берганлар. У Расули акрам ҳаётлик пайтларидаёқ пайғамбарлик даъвосини қилган ва пайғамбарликка шерик бўлишни талаб этган. Ўзи Ямома воҳасидаги Бани Ҳанифа қабиласининг диний раҳнамоси эди. Милодий 633 йили ҳабаш Ваҳший томонидан ўлдирилган.