Макка яқинидаги тарихий жойнинг номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари Маймуна ал-Ҳилолийя ҳижрий 7 йили мана шу ерга келиб, у ерга бино қурганлар ва ҳижрий 51 йили вафот этганларидан кейин шу ерга дафн этилганлар. Маймуна розийаллоҳу анҳонинг қабрлари ҳижрат йўлидан Маккаи мукаррамага кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидаги таниқли макондадир. У Маккаи мукаррамадан 20 км. узоқликда.