Абу Усмон Саъид ибн Усмон ибн Аффон ибн Абулъос ал-Қурайший, Исломнинг учинчи халифаси Ҳазрати Усмоннинг ўғиллари. Халифа Муовия ҳукмронлиги даврида (661-680) Самарқанд фатҳига бошчилик қилган. Руфайъ билан Амударёдан кечиб ўтган. Ҳижрий 55 йили Мадинага қайтган. Муовия уни Хуросонга ноиб қилиб тайинлаган. Бир неча ҳадис ривоят қилган. Еттинчи аср ниҳоясида вафот этган.