loader

ТАЖВИД

Луғатдаги маъноси «зийнатламоқ, пухта қилмоқ, яхши бажариш»дир. Истилоҳда эса Қуръоний оятларда ҳарфларга лозим бўлган ҳақ-ҳуқуқларни беришни ва Қуръони каримни Аллоҳ таоло қандай туширган бўлса, шундайича қатъий тартибларига амал қилиб қироат этиш қонун-қоидаларини ўргатадиган илм «тажвид» дейилади. Қуръони каримни ҳар бир мусулмон тажвид билан ўқиши вожибдир. Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан тажвид соҳасида олган таълимларини софлигича бу фан уламоларига етказиб беришган.