Луғатда «тунги йўлчи, яъни юлдуз» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг саксон олтинчи сураси номи, Макка сураларидан, 17 оятли. Бу сурада ҳар бир инсоннинг қилган амаллари махсус фаришталар томонидан мунтазам ёзиб борилиши; қиёмат кунида жамики халойиқ қайта тирилиши ҳақ экани; Қуръони каримнинг ҳақ билан ботилни ажратувчи Сўз экани ва Аллоҳ таоло буюрган динга қарши турли ҳийла-найранглар кўчасига кирган кимсалар бироз муҳлатдан сўнг ўз қилмишларига яраша жазо олишлари муқаррарлиги ҳақидаги мавзулар атрофида сўз боради.