Бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун арабларда саҳройи аёллардан сут она топиб эмизиш одати бор эди. Улар шаҳарда ўсган бола бўшанг, анқовроқ бўлади, деб ҳисоблашарди. Кунларнинг бирида Саъд ибн Бакри қабиласидан бир гуруҳ аёл эмизадиган бола излаб шаҳарга келади. Муҳаммад алайҳис-саломга сут она бўлиш Абу Фуайбнинг қизи Ҳалимага насиб этди. Ҳалиманинг эри чорвадор Абукабша эди. Қурайш халқи пайғамбар алайҳис-саломни масхаралаб кулганда у кишини Абукабшага мансуб қилиб, бу Абукабшанинг ўғли нуқул осмондан гапиради, дейишарди. Расулуллоҳни тўрт йилдан ортиқ вақт ичида эмизган Ҳалиманинг оиласига барака ёғилиб турди.
Орқага Олдинга