loader

Ҳабашистонга қилинган дастлабки ҳижрат

Вазият кескинлашиб, мусулмонларнинг ҳаёти хавф остида қолгани учун расулуллоҳнинг кўрсатмасига биноан бир қисм одам диний таълимотни асраш ниятида уй-жой, мол-мулкини ташлаб, юртини тарк этишга қарор қилди. Бу ислом тарихидаги дастлабки ҳижрат эди. Муҳожирлардан ўн киши эркак ва бешовлон аёл бўлиб, булар Усмон ибн Аффон ва унинг рафиқаси, расулуллоҳнинг қизлари Руқийя, Абу Салама аёли Умму Салама билан, Абу Саламанинг ўгай биродари Абу Субра ибн Абу Раҳм аёли Умму Гулсум билан, Омир ибн Робия аёли Лайло билан, Абу Хузайфа ибн Утба ибн Робия аёли Суҳайлнинг қизи Саҳла билан, Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Мусъаб ибн Умайр, Суҳайл ибн Байзо, Зубайир ибн Аввомлар эди. Ибн Ҳишомнинг ривоят қилишича, Усмон ибн Мазъун уларга бошлиқ этиб тайинланди. Муҳожирлар кўп машаққатлар чекиб, Қизил денгиз соҳилига келишди ва бир кемани ёллаб, кўзланган манзилларига соғ-саломат етиб олишди. Мушрикларнинг жабр-ситамларидан қутулиб, Ҳабашистонда хотиржам яшай бошлади. Расулуллоҳ билан Маккада саноқлигина мусулмон қолди.

Орқага Олдинга