Пайғамбар алайҳис-салом жамоаси қамалга олингач, одамлар бир-бирига кўмаклашиб, меҳр-оқибат кўрсатишлари учун расуллулоҳ мусулмонларга Ҳабашистонга сафарга отланишни буюрдилар. Саксон уч эркак билан ўн саккиз аёл йўлга чиқди. Улар орасида Жаъфар ибн Абутолиб ва унинг аёли Умайснинг қизи Асмо, Миқдод ибн Асвад, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг аёли, Абу Суфённинг қизи Умму Хубайба бор эди. Яманлик мусулмонлардан Абумусо Ашъари ўз яқинлари билан уларга ҳамроҳ бўлди. Бундан хабар топган мушриклар Ҳабашистон подшоси Нажошийга Амр ибн Ос ҳамда Умора ибн Валидни жуда кўп совға-саломлар билан жўнатиб, мусулмонларни юртига киритмай қайтариб юборишни сўрашди. Нажот истаб келган кишилардан мурувватини дариғ тутишни талаб этишгани Нажошийга оғир ботди. У мушрикларнинг элчиларини қаттиқ ҳақоратлаб изига қайтариб юборди. Муҳожирлар Ҳабашистонда қучоқ очиб кутиб олинди. Бироқ дарада қолган мусулмонлар уч йилгача бениҳоя азоб-уқубатларга гирифтор бўлдилар. Улар фақат имонли одамлар хуфёна етказиб берган озиқ-овқатлар билан бир амаллаб жон сақладилар.
Орқага Олдинга