loader

Расулуллоҳнинг Савдага уйланишлари

Хадича вафот этган ойда пайғамбар алайҳис-салом омириялик Замъанинг қизи Савдага уйландилар.
Савда қариндош-уруғларининг қаттиқ норозилигига қарамай имон келтирган ва эри Сакрон ибн Амир билан қийин-қистовга олингач, Ҳабашистонга ҳижрат қилган аёл эди. Сафардан қайтгач, Сакрон ибн Амир вафот этиб, Савда тул қолди. Расулуллоҳ бу аёлни никоҳларига олиб, мушрик, қариндошларининг тазъиқидан, ҳар хил кимсаларнинг танаю маломатларидан сақлаб қолдилар, қолаверса, у кишига имонли, ислом саботи билан курашувчи бир ҳамдам зарур эди. Агар бу никоҳ бўлмаса, Савданинг қариндошлари уни диндан қайтаришга уринишар, бева аёл чорасиз қолиб, уларнинг йўриғига юриб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмасди. Бундан ташқари насл-насаби юқори Савда узига муносиб умр йўлдоши топгунча вақт ўтиб, қариб кетиши ва турмуш қуришга рағбати қолмаслиги ҳам мумкин эди.
Расулуллоҳнинг ҳар бир ишларида бошқаларнинг ақли бовар қилмайдиган ҳикмат бор.

Орқага Олдинга