loader

Расулуллоҳнинг Маккада амалга оширган ишлари

Пайғамбар алайҳис-салом Маккада икки асосий ишни рўёбга чиқардилар.
Биринчи, Оллоҳни бир деб эътиқод қилиш. Мушриклардек яратганга бутларни, насроний ва яҳудийлардек Худонинг ўғли ва хотини деган нарсаларни шерик келтирмаслик, яъни тавҳид энг муҳим ишларидан бири бўлди. Агар Оллоҳнинг бирлигига эътиқод қилинмаса, инсон ҳаётда ўзи учун бениқоя зарур одоб-ахлоққа риоя этмайди, биров билиб қолмаса нафснинг истаган кўйига кираверади.
Иккинчиси, ўлгандан кейин қайта тирилишга, бу дунйодаш қилмишлари учун охиратда мукофот ёки жазо берилишига ишониш. Маккада нозил бўлган оятларнинг кўпида мана шу икки фикр баён этилйб, исботланган ҳамда бунга ишонмаганлар танқид қилинган. Ҳар иккала фикр ақлга мувофиқ далил, ҳужжатлар билан исботланиб, беҳуда баҳсу мунозарага, бефойда сафсата сотишга ўрин қолдирилмаган. (Афсуски, ҳанузгача бу хусусда баҳс қўзғаб фалсафа сўқадиганлар йўқ эмас). Қуръоннинг асосий қисми Маккада нозил бўлиб, фақат йигирма уч сура Мадинада ваҳий қилинган. Булар: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анфол, Тавба, Ҳаж, Нур, Аҳзоб, Қитол, Фатҳ, Хужурот, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Наср сураларидир. Булардан бошқа сураларнинг ҳаммаси Маккада нозил бўлган.

Орқага Олдинга