Бироқ сафарга чиқишга қурби етмай Маккада қолган мусулмонларнинг аҳволи забун эди. Уларнинг баъзилари қамоққа олинди, баъзилари барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этилди. Булар Валид ибн Валид, Иёш ибн Рабиа, Ҳишом ибн Ос эди. Пайғамбар алайҳис-салом уларнинг ҳақига дуо қилиб, Худодан мушкулларини осон қилишни ўтинардилар. "Дуои қунут" ўшанда пайдо бўлган. "Дуои қунут" турли вақтларда, яъни хуфтоннинг витрида, бомдод намозининг рукусидан олдин ҳамда кейин ўқилган. Ҳар бир саҳоба ўз кўрган-билганини баён этган "Дуои қунут" қайси намозда ўқилгани ҳақида мазҳаб имомлари орасида ихтилоф борлигининг сабаби шунда.
Орқага Олдинга