loader

Рамазон рўзасининг фарз қилиниши

Шу йили парвардигор мусулмонларга рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишни фарз қилди. Бунгача расулуллоҳ ҳар ойда уч кун рўза тутардилар. Рўза ислом динининг асосларидан бири бўлиб у инсон табиати ва шахсиятини камолга етказадиган амалдир. Инсон табиати баробарида ижтимоий тузум ҳам ўзгариши табиий бир ҳол. Маълумки, инсон аввало ўз ҳузур-ҳаловатини, шахсий манфаатини кўзлайди, ожизу нотавонлар учун саратонда қўлини совуқ сувга урмайди. Оллоҳ таоло рўзани фарз қилишининг ҳикмати шундаки, инсон очлик туфайли ноз-неъматларнинг, сувнинг қадрини ҳис этади ва шу аснода қалби юмшаб, фаъл-атворини ўзгартиради, йўқсил, бечораларга мурувват кўрсатиб, садақа, эҳсонлар беришга одатланади. Худо йўлида эҳсон бериш инсонни жуда кўп офату кулфатлардан асраб қолади.

Орқага Олдинга