Шу йили юзни ёпиб юриш ҳақида оят нозил бўлди. Бу нарса аввало Пайғамбар алайҳис-саломнинг аёлларига тааллуқли эди. Оят нозил бўлишдан аввалроқ Умар ибн Хаттоб аёллар юзини ёпиб юриши лозимлиги ҳақида кўп гапирар, бу хусусда Худонинг ҳукми келишини орзу қиларди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг аёлларига, сизларга бегона одамнинг назари тушмаслиги керак, дерди. Шундай кунларнинг бирида Аҳзоб сурасининг 53-ояти нозил бўлди: "Пайғамбарнинг аёлларидан бирон нарса сўраган пайтингизда парда орқасида туриб гапиринглар, бу ҳар иккала томоннинг кўнглини пок сақлайди".
Баъзи бир бадният кимсалар: "Бундан кейин аммаларимизнинг қизлари билан ҳам парданинг нарёғида туриб гаплашамизми? Бўлмаган гап. Мен Муҳаммад (алайҳис-салом) ўлгандан кейин албатта Оишани оламан", дея алжишди. Оллоҳ таоло юқоридаги оятни давом эттириб, бундай кимсаларга қаттиқ танбеҳ берди: "Расулуллоҳнинг дилини оғритадиган ишларни қилишинглар ва вафотидан кейин унинг аёлларига уйланишинглар сира мумкин эмас. Бу (ишинглар) Оллоҳнинг олдида катта гуноҳдир".
Шу билан бирга пайғамбар алайҳис-саломнинг рафиқаларидан бошқа аёлларга ҳам ҳаёли ва иффатли бўлиш буюрилди, эркаклардан ҳам шу нарса талаб этилди; аёллар бармоғидаги узук, тирноғидаги хина, кўзидаги сурмадан ташқари ички тақинчоқларини номаҳрамлардан пинҳон тутишлари жорий этилди. Билакузук, бўйинга осиладиган маржон, тиллақош, зебигардон, зирак намойиш этилмайдиган зийнат буюмларидир. Бундай буюмлар тақилган-жойига қараб намойиш этиладиган ва яшириладиган турларга бўлинади. Аёллар кўкраги очилиб қолмаслиги учун махсус ёпинчиқ ташлаб юришлари керак.
Шу пайтгача аёллар кенг ёқалик кўйлак кийганлари учун кўкси очиқ юришаверарди. Араб аёллари оёқларига қўнғироқ боғлаб олишарди, энди уларнинг оёқларини қаттиқ босишлари ҳам таъқиқланади; ҳамонки тақинчоқни яшириш лозим экан, унинг овозини чиқариб бировларнинг эътиборини жалб этиш ҳам мумкин эмас, зийнатнинг ўзи ҳам, овози ҳам пинҳон тутилар экан, бу нарса тақилган аъзоларни бегона кўздан яшириш зарурлиги ўз-ўзидан аён. Оллоҳ таоло Нур сурасининг 31-оятида бу ҳақда шундай дейди: "Мўминаларга айтгинки, (номаҳрамларга) тикилиб қарашмасин, авратларини (уят жойларини) ёпишсин. Ташқи зийнатларидан бошқа тақинчоқларини намойиш этишмасин, ёқаларига ёпинчиқларини ёпишсин. Пинҳон зийнатларини эрлари ва оталаридан, қайноталаридан, ўғилларидан, эрларининг ўғилларидан, хотинларининг ўз қариндошларидан, қариндошларининг ўғилларидан, ҳамшираларининг (эгачи сингилларининг) ўғилларидан, диндош аёлларидан, қўл остидаги чўрилардан, қуллардан, тобелардан,* аёлларнинг уят жойларига фаҳми етмайдиган (балоғатга етмаган) болалардан ўзгаларга кўрсатишмасин. Аёллар яширин тақинчоқларини бировларга билдириш учун оёқларини ерга қаттиқ босишмасин. Эй мўминлар, бахтга эришиш учун ҳаммаигаз Оллоҳга тавба қилинг!"
Исломнинг аввалида аёллар худди жоҳилият давридагидек фақат кўйлагу ёпинчиҳ билан ташқарига чиқиб кетишаверарди, Кийинишда ҳур аёл билан чўрииинг фарқи йўқ эди, Чўрилар кечаси ҳожат учун ташқарига чиқишганда ёш-яланг шўхлик қилиб, йўлларини тўсишарди. Ҳур аёлларнинг ҳам йўлларини тўсиб, чўри деб ўйлабмиз, дейишарди. Шу боис ҳур аёлларга ёпинчиқ ёпиниб, юзи ва кўксини беркитиб юриш жорий этилди. Бундай либосдаги ҳур аёлга биров ботиниб сўз қотолмасди. Оллоҳ таоло Аҳзоб сурасининг 59-оятида расулуллоҳга бундай илтифот қилади: "Эй Пайғамбар, аёлларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айтгинки, нимча билан баданини ўраб олишсин. Шундагана улар яққол кўзга ташланиб туришади, ҳеч ким уларга теганишга ботинолмайди. Оллоҳ бандаларига мағфират қилгувчидир, бениҳоя меҳрибондир".
Аёлларнинг турмушга чиқаётган кишисига кўринмай туриб мастура бўлиши расулуллоҳ даврида ҳам, салаф-солиҳларнинг замонасида ҳам одат тусига кирмаган эди. Пайғамбар алайҳис-салом хотинни кўриб олишни суннат қилдилар. Бу эркак киши олаётган аёли билан танишиб, билишиб, тотув оила қуришига хизмат қиладиган исломий омиллардан биридир. Буюк аллома имом Ғаззолий "Иҳёу улумиддин" номли китобида бу хусусда алоҳида тўхталиб ўтади. Жумладан: "Шариат эр-хотиннинг иноқ бўлишини эътиборга олиб, уйланишдан олдин аёл билан кўришишни лозим топади. Шундай экан, бирон аёлни олмоқчи бўлсанг, кўриб ол, бунинг тотув ўтишга фойдаси бор. Пайғамбар алайҳис-салом: "Ансор аёлларининг кўзларида қусур бор, уйланишни истаганлар уларни кўриб олишсин", деганлар. Баъзи бировлар уларнинг кўзи хира деса, бировлар кўзи кичик эди, дейди. Уйланмоқчи бўлган айрим диндорлар чув тушиб қолишдан қўрқиб, олаётган хотинини синчиклаб текширувдан ўтказарди. Аъмаш исмли олим: "Олаётган аёлни кўрмасдан қилинган тўйнинг ҳаммаси охир-оқибат кишига ғам-қайғу олиб келади", деб ёзади. Замон бузилгани ва одамларни гўзал ахлоқ эгаси қилиб вояга етказадиган ҳақиқий диний тарбия йўқлиги учун исломнинг аввалида мусулмонлар бузуқчиликни чеклаб, фисқу фужурнинг олдини олиш мақсадида барча аёлларнинг бегона кўздан ўзларини яшириб, мастура бўлишларини тўғри деб топишган.
__________________
*Тобелар — қорин тўйғазиш илинжида бировларникига борадиган чақирилмаган меҳмонлар, ёши ўтиб қолган ёки ақлий ноқислиги туфайли аёлларга ҳожати тушмайдиган кишилар.