"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад ибн Абдуллоҳдан Румнинг каттаси Ҳирақлга.
Тўғри йўлга эргашганларга салом. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Мусулмон бўлсанг жонинг омонда, Оллоҳ сенга икки ҳисса савоб беради (Бири Исо алайҳис-саломга, иккиничиси Муҳаммад алайҳис-саломга имон келтиргани учун). Агар Ислом динини қабул қилмасанг халқингнинг барча гуноҳи сенинг гарданингга тушади. Эй аҳли китоб! Фақат Оллоҳга ибодат қилиш, Оллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмаслик, Оллоҳни қўйиб, бир-бирингизни Худога айлантириб олмаслик каби ҳаммамиз учун муштарак ақидани ҳурмат қилайлик, дегин. Агар улар бу (таклифни) қабул этишмаса, бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлсинлар, денглар". (Оли Имрон сурасининг 64-ояти.)