loader

Бусро ҳокимига йўлланган мактуб

Пайғамбар алайҳис-салом Ҳорис ибн Умайир Аздийдан Бусро ҳокимига мактуб жўнатдилар. Ҳорис Мута деган кентга етиб келганда Шураҳбил ибн Амр Ғассоний деган кимса учраб қолди. У элчидан қаерга кетаётганини сўради. Ҳорис Шомга йўл олганинини айтди. Шураҳбил: "Сен Муҳаммаднинг элчиси бўлсанг керак-а?" деб сўради. Ҳорис тасдиқ жавобини берган заҳоти ўлдирилди. Пайғамбар алайҳис-салом бу хабарни эшитиб, қаттиқ қайғурдилар. Шу пайтгача у кишининг бирон элчиси ҳалок бўлмаган эди.

Орқага Олдинга