Пайғамбар алайҳис-салом Мадинадан олти кунлик олисдаги Фадак кентига одам юбориб, у ердаги яҳудийларнинг мусулмонларга итоат этишини талаб қилдилар. Яҳудийлар мол-мулки билан ер-сувини бериш эвазига омонлик сўрашди. Бу таклиф маъқул кўрилиб, сулҳ тузилди. Фадакнинг ерлари тўлалигича расулуллоҳнинг ихтиёрларига ўтиб, олинган даромад у кишининг ўз эҳтиёжларига ҳамда Ҳошим жамоасининг етим-эсирлари, бева-бечораларига сарфланадиган бўлди.
Орқага Олдинга