Орадан ўн кун ўтгач, пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига Ҳовозин қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Улар асир олинган аёлларини озод этишни, акс ҳолда номусдан бош кўтариб юролмасликларини айтиб, тавалло қилишди. Зуҳайр расулуллоҳга: "Уларнинг орасида сут оналаринг, аммаларинг, оқ ювиб, оқ тараган тарбиячиларинг бор", деди ва у зоти муборакнинг кўнгилларини эритиш учун қуйидаги. шеърни ўқиди:
Кечиргин эй расулуллоҳ, қилиб сен марҳамат бизга,
Кутармиз илтифотингни умидворлик билан ҳар дам.
Оқ сутини кўкка соғмаган оналарга қил шафқат,
Уларнинг меҳри-ла бўлдинг Оллоҳга суюмли, ҳамдам.
Айтажакмиз ташаккурлар сенинг бу илтифотинга,
Муҳр бўлиб босилгуси бир умрга унутилмай номинг ҳам.
Умидвормиз эришгаймиз сенинг шафқат, илтифотингга,
Қанча кўп авф эцанг сенга шунча нусрат бўлур ҳамдам.
Сени оқ сут бериб боққан аёлларни кечиргайсан,
Расулнниг бағри кенг албат, саховати беадад ҳар дам.
Пайғамбар алайҳис-салом: "Мен рост гапни яхши кўраман, икки-нарсадан бирини танланглар: ё бола-чақангазни, ё мол-ҳолингизни олиб кетасизлар. Йўлингизга кўз тикиб чарчадим, энди келмасанглар керак деб ўйлаган эдим", дедилар. Элчилар бу гапдан қувониб кетишди. Биз учун зурриётларимиз ҳамма нарсадан аъло. Хотинларимиз билан болаларимизни қайтариб берсанг бўлгани, мол-мулкимиз ҳақида гаплашнб ҳам ўтирмаймиз. Бола-чақадан ҳам ортиқ давлат борми", дейишди улар.
Пайғамбар алайҳис-салом: "Озим билан Абдулмутталиб жамоаси қўлидаги асирларни қайтариб бераман. Пешин намозидан кейин халққа мусулмон бўлганингларни айтасизлар. Расулуллоҳ орқали мусулмонлардан, мусулмонлар орқали расулуллоҳдан шафоат тилаймиз, деб диний қариндош эканингларни эл-юртга билдирасизлар", дедилар. Элчилар у кишининг айтганларини бажо келтиришди. Пайғамбар алайҳис-салом ўз саҳобаларига юзланиб: "Диний қариндошларингиз тавба қилиб келишибди, мен уларнинг бола-чақаларини қайтариб бермоқчиман. Истаган одам менга ўхшаб иш тутсин, истамаган одам эса асирнииг бадалига нарса олиб озод қилсин", дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар баробарига: "Қўлимиздаги ҳамма асирларнинг ихтиёри расулуллоҳда", дейишди. Фақат Ақраъ ибн Ҳобис, Уяйна ибн Ҳисн, Аббос ибн Мардос каби бир гуруҳ одам асирларни қайтариб беришдан бош тортди. Пайғамбар алайҳис-салом улардан асирларни қарзга олиб, эгаларига қайтардилар. Пайғамбар алайҳис-салом бу урушда Ҳовозин қабиласи билан бошқа мушриклар қўшинига саркардалик қилган Молик ибн Авф Насрийнинг оила аъзоларини Маккадаги аммалари Умму Абдуллоҳ ибн Абу Умайя билан бир жойга қамаб қўйишни буюрдилар. Элчилар: "Улар бизнинг каттамиз-ку", дейишган эди, расулуллоҳ: "Менинг уларга ёмонлик қилиш ниятим йўқ", дедилар ва Моликнинг қаердалигини сўрадилар. Унинг Сақиф билан бирга қочиб кетганини айтишди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Моликка айтинглар, агар у менинг ҳузуримга мусулмон бўлиб келса, хотин бола-чақасидан ташқари юзта туя ҳам бераман", дедилар. Бу гапдан хабар топган Молик қалъадан яширинча чиқди-да, Жиъронага келиб расулуллоҳнинг ҳузурларида ислом динига кирди. Пайғамбар алайҳис-салом уни Ҳовозин қабиласидаги имон келтирган мусулмонларга бош қилиб тайинладилар.