loader

Ибн Убайнинг вафоти

Шу йилнинг зулқаъда ойида Абдуллоҳ ибн Убай оламдан ўтди. Унинг жаноза намозини пайғамбар алайҳис-саломнинг ўзлари ўқидилар. Дафн этилаётганда қабр тепасида турдилар. Расулуллоҳ бу ишларни марҳумнинг ўғли Абдуллоҳнинг кўнглини кўтариш ҳамда ўз қабиласида юқори нуфузга эга бўлган кишининг ўлганидан кейин ҳам ҳурматини жойига қўйиш орқали Ҳазраж қавмини инсофга келтириб, дилини ислом динига мойил этишни кўзлаб қилдилар. Кенг феъли, кечиримли, мурувватли сарвари оламнинг Абдуллоҳ ибн Убай хонадонига кўрсатган илтифотлари жуда кўп мунофиқларнинг у киши ҳамда ислом дини ҳақидаги чалкаш тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборди. Кўплари шу кундан эътиборан хиёнаткорликни бутунлай йиғиштирдилар. Шундан кейин Оллоҳ таоло пайғамбар алайҳис-саломга мунофиқларнинг жаноза номозини ўқишни тақиқлаб, Тавба сурасининг 84-оятини нозил қилди: "Улардан ўлганларнинг сира жанозасини ўқима ва қабрлари устида турма".

Орқага Олдинга