loader

Видолашув нутқи

Пайғамбар алайқис-салом зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотга чиқдилар ва шу ерда ислом динининг асосий шаҳобчалари батафсил баён этилган улуғ нутқларини ирод этдилар. Бу тарихнй нутқнинг мазмуни цуйидагичадир:
"Барча ҳамду сано Оллоҳга хос, Оллоҳни улуғлаймиз, Оллоҳдан афв сўраймиз, Оллоҳга тавба қиламиз. Оллоҳга сиғиниб нафсимнзнинг васвасадан ҳамда ёмон ишлардан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоятга бошлаган одамни ҳеч ким йўлдан оздиролмайди, Оллоҳ адаштирган одамни ҳеч ким ҳидоят қилолмайди. Шунга гувоҳлик бераманки, бир Оллоҳдан ўзга ҳеч илоҳ йўқ, Оллоҳнинг шериги ҳам ёқ. Шунга гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва элчисидир.
Сизлар Оллоҳнинг бандалари, сизларни Оллоҳга тақводорлнк қилншга даъват этаман, Оллоҳга итоатда бўлишингларни тарғиб этаман. Гапимни хайрли ишлардаб бошлайман. Эй одамлар, сўзларимга қулоқ солинглар! Бу йилдан кейин шу ерда сизлар билан учрашмаслигим мумкин деб ўйлайман. Эй одамлар, то роббингизнинг даргоҳига боргунча бир-бирингизнинг жонига, молига хиёнат қилиш мана шу ойнинг, мана шу куннинг, мана шу жойнинг ҳурматани бажо келтирмаслик каби ҳаромднр. Етказдимми? Эй Оллоҳ ўзинг гувоҳ бўлгии!
Қўлида бировларнинг омонатлари бор кишилар бу нарсаларни ўз эгаларига қайтаришсин, жоҳилият даврида ҳукм сурган судхўрлик бекор этилади, мен ишни аввало амаким Аббос ибн Мутталибнинг судхўрлигини бекор қилишдан бошлайман. Жоҳилият давридаги қон қарз (қасос) ҳам бекор қилинади, аввало Омир ибн Робиа ибн Ҳориснинг қон қарзини йўққа чиқараман. Жоҳилият давридаги одатлардан Каъба билан Оби замзамни бошқаришдан бошқа ишларнинг ҳаммаси бекор қилинади. Қасддан одам ўлдирган қотил (албатта) ўлдирилади. У бировни калтак ёки тош билан уриб ўлдирса, қисман қасд қилган ҳисобланиб, товонига юзта туя тўлатилади, бундан ортиқ ҳақ ундириш жоҳилият давридаги кишиларга хос.
Эй одамлар! Шайтон заминингизда Худо бўлишдан умидини узди, лекин у майда-чуйда ҳисоблайдиган ишларингизда сизларни ўзига бўйсундиришга уринади. Эй одамлар! Наси* деган нарсани қўллаш куфрни янада оширади, кофирларни адаштиради. Оллоҳ ҳаром қилган ойни ўзларича ҳалолга айлантириш учун уни бир йил ҳалол, келгуси йили эса ҳаромга чиқаришади. Оллоҳ осмону заминни яратганидан буён замон ўз йўриғида ҳукм сурмоқда. Қуръонда Оллоҳнинг ҳукмига биноан осмону замин яратилгандан буён ойларнинг сони ўн икки, улардан тўрт ойнинг ҳурматини сақламаслик ҳаром қилинган. Бу ойларнинг учтаси Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам олдинма-кейин, Жумадиул охир билан Шаъбоннинг орасидаги Ражаб ойи эса ёлғиз келади. Сизларга етказдимми?! (Оллоҳнинг ҳукмини етказдимми?) Эй Оллоҳ, ўзинг гувоҳ бўлгин!
Эй одамлар! Зиммангизда амал қилишингиз лозим бўлган аёлларингизнинг ҳақи бор, аёлларнинг зиммасида ҳам улар риоя этадиган сизларнинг ҳаққингиз бор. Сизларнинг ҳақингиз шуки, аёлларингиз иффат жойига бегона одамларни яқин йўлатмаслиги, сизлар ёқтирмайдиган кимсаларни берухсат уйга киритмаслиги ва фоҳишабозлик қилмаслиги лозим. Мабодо шундай қилишса, Оллоҳ уларни қаттиқ тутишингизга, остона ҳатлатиб чиқармаслигингизга, бир тўшакда ётмаслигингизга, астароқ уришингизга ижозат беради. Борди-ю, улар тийилиб, ҳукмингизга итоат этишса, яхшиликча ош-нон, кийим-кечак билан таъминланглар, сизларнинг амрингиздаги аёлларнинг ихтиёри ўзларида эмас. Уларни Оллоҳнинг омонати қилиб олгансизлар, уларни никоҳ орқали ўзингларга ҳалол этдинглар. Аёлларга Оллоҳдан қўрқиб муносабатда бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилиш ҳақидаги васиятларни қабул этинглар. Сизларга етказдимми? Эй Оллоҳ, гувоҳ бўлгин!
Эй одамлар! Мўминлар бир-бирига қариндош, қариндошнинг ўз ихтиёри билан бермаган моли ҳеч кимга ҳалол эмас. Сизларга етказдимми?! Эй Оллоҳ, гувоҳ бўлгин!
Мендан кейин муртадга айланиб, бир-бирингизни қирадиган кофир бўлмаганлар. Сизларга мен Оллоҳнинг китоби бўлган Қуръонни ўқиб эшиттирдим. Қуръонни маҳкам туцанглар адашмайсизлар. Етказдимми?! Эй Оллоҳ, гувоҳ бўлгин!
Эй одамлар, сизларнинг роббингиз бир, отангиз бир, ҳаммангиз бир отадан тарқагансиз. Одам Ато тупроқдан яратилган. Кимки энг муттақий (Оллоҳнинг буйруқларига- амал қилиб, қайтарган ишларидан ўзини тийган одам) бўлса, у Оллоҳнинг назарида энг ҳурматли одамдир. Араб билан арабдан бошқа одамнинг қайси бири тақводор бўлса ўшаниси афзал. Етказдимми?! Эй Оллоҳ, гувоҳ бўлгин!
Гапларимни эшитиб турганлар бу ерга келолмаганларга етказишсин. Эй одамлар, Оллоҳ ҳар бир ворисга мерос насибасини белгилаган. Меросни фақат биргина ворисга васият қилиш дуруст эмас. Мероснинг учдан биридан кўп қисмини васият қилиш ҳам яхши эмас. Бола эркакка мансуб, асл зиногарники эмас. Кимки ўз падаридан бошқа бировни ота деб, хўжасидан бошқа бировни хўжа деб даъво қилса, Оллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча кишиларнинг лаънатига учрайди, унинг берган нарсаси ва гувоҳлиги қабул этилмайди. Сизларга омонлик ва Оллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Шу куни Оллоҳ мўминларга берган неъматини Қуръондаги Моида сурасининг 3-оятида баён этди: "Бугун сизларникг динингизни камолотга етказдим, сизларга берган неъматимни тамомладим ва динингизга исломни танладим". Мусулмонлар мана шу кунни Оллоҳ таолонинг беадад неъматига шукр изҳор этадиган бахти кулган кунга, байрамга айлантириб олишса арзийди.
Шундан сўнг пайғамбар алайҳис-салом шайтонга тош отиш, қурбонлик қилиш, соч олдириш каби ҳажнинг шартларини бажо келтирдилар ва Маккада ўн кун тургач, Мадинага қайтдилар. Олисдан Мадина кўринганда уч қайта такбир айтиб: "Ёлғиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Оллоҳнинг шериги йўқ, Оллоҳ жамъики жонзотларни идора қилади. Барча ҳамду сано Оллоҳга хос, Оллоҳ ҳамма нарсага қодир. Биз роббимизнинг даргоҳига қайтгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, сажда қилгувчилармиз, ҳамд айтгувчилармиз. Оллоҳ ваъдасини бажо келтирди, пайғамбарига ёрдам берди, мушриклар тўдасини ёлғиз ўзи мағлуб этди", дедилар.

________________
*Наси — арабларда ой, йил ҳисобида қамария ойлари қўлланиларди. Қон тўкиш эҳром қилинган ҳаж ойлари (Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам)нинг ҳурматини сақлаш Иброҳим ва Исмоил пайғамбар замонасидан бошлаб жорий этилди. Лекин бу тартиб-қоида уларнинг савдо-сотиқ ишларига зарар етказди, чунки ҳаж баъзан уларга номувофиқ фаслга, баъзан эса ҳаром қилинган ойлар тижоратга фойдасиз пайтга тўғри келиб қоларди. Шу боис улар ой-кунлар ҳамиша манфаатларига мос кеилши учун қамария йилини Шамсияга мослаштириш ниятида унинг охирига маълум кунларни қўшиб наси яъни кечиктирилган деб аташди. Бундай кунлар жамланиб бир ойни ташкил этар, баъзи йиллар ўн икки ой, баъзилари эса ўн уч ой бўларди. Оқибатда ҳаж бир йилда икки марта ҳам келаверадиган бўлди. Шу боис пайғамбар алайҳис-салом Ҳаж-ул-вадода Оллоҳ таолонинг амрига биноан бу тартибни амалдан қолдириб, қамария ҳисоби бўйича иш юритишни тавсия этдилар. Замон айланиб, ҳаж яна ўз вақтида келадиган бўлди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг "Замон айланиб келди", деганларида шу воқеа кўзда тутилган.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР