Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига бани Узра, бани Ялий, бани Мурра ва Ямандаги Хавлон қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Расулуллоҳ уларга ваъдага вафодор бўлишни, омонатга хиёнат қилмасликни, қўни-қўшнилар билан муомала-муносабатни ўрнига қўйишни тайинладилар ҳамда бировга зулм ўтказган кишининг қилмиши қиёмат куни ўзига қоронғи зулмат бўлажагини уқтириб, зулм қилишдан қайтардилар.
Орқага Олдинга