loader

ҲАЗРАТ РАСУЛИ АКРАМ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НАСАБИ ШАРИФЛАРИ

Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номи ақдас (муборак)лари Муҳаммаддур. Бу номни жадд (бобо)лари Абдулмутталиб қўйғондур ва волидалари қўйғон ном Аҳмаддур .
Оталари Абдуллоҳ Абдулмутталибнинг кичик  ўғлидур. Абдулмутталибнинг асл номи Шайбатул ҳамд эрур. Отаси Ҳошимдур. Ҳошимнинг асл номи Амрдур. Отаси Абдуманоф бўлуб, ҳақиқий номи Муғийра эрур. Муғийра Қусайнинг ўғли бўлур. Қусайнинг асл (исми Зайд,) лақаби Мужаммиъдур. Отасининг номи Ҳаким ва лақаби Килобдур. Ҳакимнинг отаси Мурра бўлуб, анинг отаси Каъбдур ва Каъбнинг отаси Луайдур. Луайнинг отаси Ғолиб эрур. Анинг отаси Фиҳрдур. Фиҳрнинг лақаби Қурайш эрур. Қурайшнинг отаси Молик бўлуб, анинг отаси Назрдур. Назрнинг отаси Кинона эрур. Анинг отаси Хузайма бўлуб, Хузайманинг отаси Мудрика эрур. Мудриканинг асл номи Омир ё Амрдур. Отасининг номи Илёсдур. Илёс Музарнинг ўғли бўлур. Музарнинг отаси Низордур. Низорнинг отаси Маъад бўлуб, бу зот Аднон ибн (Уд ёки) Удаднинг ўғлидур.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (саҳиҳ) силсилаи насаби шарифлари ушбу Аднонға етуб тўхтар. Ҳазрат ўзлари ўз насабларин баён қилғон соатларида Аднондин юқориға ўтмас эрдилар. Лекин Адноннинг ҳазрати Исмоил алайҳиссаломнинг авлодларидин деб, жазм билур эрдилар. Маълум бўлдики, жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом авлодларидиндурлар, лекин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) волидамиз ҳазрати Ҳожира (Ҳожарнинг) фарзандлари ҳазрати Исмоил алайҳиссалом воситалари ила ул жаноб (Иброҳим алайҳиссалом)ға етурлар.
Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам(нинг исмлари) ҳақларида маддоҳлари (шоирлари Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу) дебдурлар:
وَشَقَّ لَهُ مِنْ إسْمِهِ لِيُجِلَّهُ فَذُو الْعَرْشِ مَحْمُودٌ وَهَذَا مُحَمَّدُ
“Аллоҳ таоло Ўз Расулини мартабаларин баландликларин билдурмак учун Ўз номидин ул жанобға ном чиқаруб берди. Кўрунглар, Худо Маҳмуддур ва Расули Муҳаммаддурлар”.
Ҳақиқатда “ҳамд” калимасини Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламға тааллуқи зиёдадур. Ер юзида номлари Муҳаммаддур ва (ғариб ривоятга кўра) осмонда Аҳмаддур. Умматларин номлари Ҳаммодун (Аллоҳга кўп ҳамду сано айтувчилар)дур. Қиёматда мақоми шафоатларин номи Мақоми маҳмуддур. Байроқларин номи Ливоул ҳамд (мақтов байроғи)дур. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Орқага Олдинга