loader

ТАБУК ҒАЗОТИ

Тўққузунчи санаи ҳижрияда жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламға хабар етдики, Рум тоифаси (шарқий Рум давлати) мусулмонлар ила ўз мамлакатларида урушмак учун ниҳоятда кўб лашкар жам қилубдурлар.
Бу воқеа одамлар қийналган, шаҳарларда қийматчилик бўлган, ҳаво ниҳоятда исиган, мевалар етилган, одамлар меваларға ва сояларға рағбат этган замонға тўғри келди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тайёр(гар)лик учун амр бердилар. Одати шарифалари, урушға чиқмакчи бўлсалар, бир тараф отини олуб туруб, иккинчи тарафға равона бўлур эрдилар. Лекин бу ғазотда сафар узоқ бўлуб, душман хатарлик бўлғон сабабдин масалани равшан баён қилдилар, токи халқ таважжуҳ қиладурган (борадиган) тарафларин билуб, тайёр(гар)лик қилсунлар. Маккаи Мукаррамаға ҳам одам юборуб, лашкар талаб этдилар, араб қабилалариға ҳам хабар қилдилар, тамоми дор (диёр)ларға тарғиб бердилар ва ожиз бебизоат (улови, қурол-яроғи ва озиқ-овқати йўқ)ларға ёрдам учун далолат қилдилар.
Бу ҳукмға амал (қилиш) давлатиға мушарраф бўлмак учун саййидуно Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ... (бир) минг (саккиз юз) дона тилло (танга), уч юз туя эгар-тўқумлари ила, (яна олти юзта туя) ва эллик (балки, юз) адад от бердилар. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (у кишининг) ҳақлариға дуо қилдилар, дедилар: “Эй Аллоҳ, Сен Усмондин рози бўлки, мен андин розидурман”.
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу бор молларин ҳаммасин олуб келдилар. Жами тўрт минг (кумуш) танга экан. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савол қилдиларки: “Аҳлларингға бирор нарса олуб қўйдунгларми?” Ҳазрати Абу Бакр дедилар: “Бола-чақаларимға Худо ва Расулни олуб қўйдум”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бор молларин ярмини олуб келдилар.
Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф юз уқия (тўрт минг) кумуш (танга) келтурдилар.
Ҳазрати Аббос ва ҳазрати Талҳа иккилари (ҳам) кўб мол келтурдилар.
Хотунлар ҳар бирлари зевар (тақинчоқ)ларидин нимаға қодир бўлсалар, ҳузури набавийға юбордилар.
Бу урушда ҳар бир саҳобий қўлларидин келган мусоъада (ёрдам)ни аямадилар. Бу ҳолни кўрган мунофиқлар чидаёлмадилар, ҳар қисм фитна-ю фасодларни мусулмонлар ўрталариға солуб турдилар, дер эрдиларки: “Муҳаммад кимки, румлик(лар) ила урушсун?! Ўзини ва ёронларини румийлар боғлаб олуб, шаҳарларни айлантурурлар. Ҳеч бирлари саломат Мадинаға қайтуб келмаслар”.
Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мундоғ паришон сўзларға парво қилмай, сафар тайёргарлигин қила бошладилар.
Охир ўттуз минг лашкарни баробар олуб, Табук тарафиға равона бўлдилар. Лашкарда минарлик жонувор ўзи ниҳоятда кам эрди. Ўн саккиз одамға бир дона туя берилуб эрди. Озуқ оз бўлғон сабабдин, аксар дарахтлар баргларин тановул қилинур эрдики, андин лабларға варам (яра) пайдо бўлур эрди. Баъзи мақомда ичгали сув топилмагач, туяларни сўюб, учак (ичак)ларини сиқиб, сувини ичулур эрди.
Анжом (охир-оқибат), ҳар турлук машаққатларни тортуб, Табукға етилди. Ул ерда ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой (балки, йигирма кун) комил турдилар. Румликларға бу сафардин шунчалик асар (таъсир) бўлдики, мусулмонлар тефалариға ҳужумдин ва мамлакатлариға ҳамладин раъй (фикр)лари ёнди (қайтди). Бу хаёлни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидин кейин қилмакчи бўлдилар.
Табукда бир намоздин кейин жаноб Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қисқа алфозлик ниҳоятда жомеъ (кенг қамровли) ваъз қилдилар. Алфози ва таржималари (тахминан) будур:
Аввал Худоға ҳамду сано айтдилар, кейин дедилар:
فَإِنَّ أَصْدَقَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللَّهِ، وَأَوْثَقَ الْعُرَى كَلِمَةُ التَّقْوَى، وَخَيْرَ الْمِلَلِ مِلَّةُ إِبْرَاهِيمَ، وَخَيْرَ السُّنَنِ سُنَّةُ مُحَمَّدٍ، وَأَشْرَفَ الْحَدِيثِ ذِكْرُ اللَّهِ، وَأَحْسَنَ الْقَصَصِ هَذَا الْقُرْآنُ، وَخَيْرَ الْأُمُورِ عَوَازِمُهَا، وَشَرَّ الْأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَأَحْسَنَ الْهَدْيِ هَدْيُ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَشْرَفَ الْمَوْتِ مَوْتُ الشُّهَدَاءِ، وَأَعْمَى الْعَمَى اَلضَّلَالَةُ بَعْدَ الْهُدَى، وَخَيْرَ الْأَعْمَالِ مَا نَفَعَ، وَخَيْرَ الْهَدْيِ مَا اتُّبِعَ، وَشَرَّ الْعَمَى عَمَى الْقَلْبِ، وَالْيَدَ الْعُلْيَا خَيْرٌ مِنَ الْيَدِ السُّفْلَى، وَمَا قَلَّ وَكَفَى خَيْرٌ مِمَّا كَثُرَ وَأَلْهَى، وَشَرَّ الْمَعْذِرَةِ حِينَ يَحْضُرُ الْمَوْتُ، وَشَرَّ النَّدَامَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمِنَ النَّاسِ مَنْ لَا يَأْتِي الْجُمُعَةَ إِلَّا دَبْرًا، وَمَنْ لَا يَذْكُرُ اللَّهَ إِلَّا هَجْرًا، وَمِنْ أَعْظَمِ الْخَطَايَا اَللِّسَانُ الْكَذُوبُ، وَخَيْرَ الْغِنَى غِنَى النَّفْسِ، وَخَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى، وَرَأسَ الْحِكْمَةِ مَخَافَةُ اللهِ، وَخَيْرَ مَا وَقَرَ فِي الْقُلُوبِ الْيَقِينُ، وَالِارْتِيَابَ مِنِ الْكُفْرِ، وَالنِّيَاحَةَ مِنْ عَمَلِ الْجَاهِلِيَّةِ، وَالْغُلُولَ من حَرِّ جَهَنَّمَ، وَالسُّكْرَ كَيٌّ مِنَ النَّارِ، وَالشِّعْرَ مِنْ إِبْلِيسَ، وَالْخَمْرَ جَمَّاعُ الْإِثْمِ، وَشَرَّ الْمَأْكَلِ مَأْكَلُ مَالِ الْيَتِيمِ، والسعيدَ مَنْ وُعِظَ بِغَيْرِهِ، وَالشَّقِيَّ مَنْ شَقِيَ فِي بَطْنِ أُمِّهِ، وَمِلَاكَ الْعَمَلِ خَوَاتِمُهُ، وَشَرَّ الرُّؤْيَا رُؤْيَا الْكَذِبِ، وَكُلَّ مَا هُوَ آتٍ قَرِيبٌ، وَسِبَابَ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالَهُ كُفْرٌ، وَأَكْلَ لَحْمِهِ مِنْ مَعْصِيَةِ اللَّهِ، وَحُرْمَةَ مَالِهِ كَحُرْمَةِ دَمه، وَمن يَتَأَلَّ عَلَى اللَّهِ يُكْذِبْهُ، وَمَنْ يَغْفِرْ يُغْفَرْ لَهُ، وَمَنْ يَعِفَّ يُعِفَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ يَكْظِمْ الْغَيْظَ يَأْجُرْهُ اللَّهُ، وَمَنْ يَصْبِرْ عَلَى الرَّزِيَّةِ يُعَوِّضْهُ اللَّهُ، وَمَنْ يَبْتَغِ السُّمْعَةَ يُسْمِعْهُ اللَّهُ، وَمَنْ يَصْبِرْ يُضَعِّفِ اللَّهُ لَهُ، وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ يُعَذِّبْهُ اللَّهُ، ثُمَّ اسْتَغْفَرَ ثَلَاثًا.
“Ростликда ҳаммадин юқори сўз Худонинг сўзидир. Ҳаммадин зиёда ишончлик сўз тақво сўзи. Миллатларнинг яхшироғи Иброҳим миллатидур. Тариқаларнинг яхшироғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тариқаларидур. Сўзларнинг ҳаммадин улуғи Худонинг зикридур. Баёнларнинг ниҳоятда яхшиси бу Қуръондур. Ишларнинг яхшироғи собитқадамликлардур. Ишларнинг ёмонроғи янги чиқарилғонларидур. Ҳаммадин яхши равиш набийлар равишларидур. Ўлумлар яхшироғи шаҳидлар ўлумларидур. Ҳаммадин ёмон кўрлик ҳидоят топгандин кейин кўр бўлушдур. Амалларнинг яхшироғи халқға манфаатлигидур. Раҳбарликлар яхшироғи улдурки, халқ эргашсун. Ҳаммадин ёмон кўрлик дил кўрлигидур. Устун қўл остин қўлдин яхшироғдур. Ғафлатға солғувчи кўбдин кофий (кифоя қилувчи) оз яхшироғдур. Узрларнинг ёмони ўлар соатда қилунғон узрдур. Пушаймонларнинг ёмони қиёматдаги пушаймондур. Баъзи одам жума (намози)ға ўзи келур, дили орқада қолур ва баъзи одам Аллоҳ таолони гоҳо-гоҳо ёд қилур. Гуноҳларнинг улуғларидиндур ёлғончи тил. Ҳаммадин зиёда бойлик дил бойлигидур. Йўл озуқларин яхшироғи тақводур. Донишмандликни боши Худодин қўрқишдур. Дилға ўрнаган нарсаларни яхшироғи бутун ишончдур. Шак қилмак куфр шохларидиндур. Ўлукға овоз қилиб йиғламак жоҳилият амалидур. Ўғурлик жаҳаннам ҳароратиға боисдур. Мастлик дўзах ила доғланмакдур. Ёмон шеър иблисдиндур. Шароб гуноҳларни тўплағувчидур. Ҳаммадин ёмон емак етим молин емакдур. Бахтиёр улдурки, бошқадин ибрат олсун. Бадбахт улдурки, она қорнида бадбахт бўлсин. Амалнинг сармояси анинг хотималаридур. Ниҳоятда ёмон туш ёлғон тушдур. Ҳар бир келуб турган нарса яқиндур. Мусулмонни сўкмак фисқдур ва ани ўлдурмак куфрдур. Мўминни ғийбат қилмак Худоға исёндур. Молининг ҳаромлиғи қонин ҳаромлиғи кабидур. Ким Худо тарафидин қасам ичса, Худони ёлғончи қилур ва ким кечирса, ани ҳам кечирилур. Кимики покдомонликға толиб бўлса, Аллоҳ ани пок қилур. Ким аччиғин ютса, Худо анга ажр берур. Ким нуқсонға сабр қилса, Худо эвазин берур. Ким овозаға толиб бўлса, Худо овоза насиб қилур. Ким сабр қилса, Худо анга неча баробар савоб берур. Ким Худоға осий бўлса, Ул анга азоб берур”. Кейин Жаноб уч бор истиғфор айтдилар.
Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг инояту нусрати ила Табук ғазотидин хайру офиятда қайтдилар. Мунофиқлар деган сўзлариға, тарқатган беҳуда хабарлариға шарманда бўлдилар ва надоматлар қилдилар. Алар мусулмонлар ила баробар кетмаганликлариға узрлар тўқудилар. Ҳузури набавийға келуб, қасамлар ичиб, ёлғон важҳларин арз қилдилар. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аларнинг зоҳирий эътизорларин қабул этуб, ботиний муомалаларин Аллоҳ таолоға ҳавола қилдилар.
Лекин мадиналик мухлис саҳобалардин уч зот арзимаган бир сабаблар ила Табукға боришдин қолғон эрдилар. Бу ҳазарот (ҳазратлар) ёлғон узрлар баён қилуб, қутулуш ўрниға ўз воқеаларин тамом ҳузури набавийда рост сўзлаб, ўзларин Худо ва Расул ҳукмлариға тобшурдилар. Алар ҳақларинда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр бердилар, халқдин алоқа узган ҳолда эллик кун турдилар. Кейин Аллоҳ таоло тарафидин афвлари учун ва тавбаларин қабул бўлғонлиги учун оятлар тушди.
Ул уч зот номлари будур: Каъб ибн Молик, Ҳилол (ибн Умайя) ва Мурора (ибн Рабиъ) розияллоҳу анҳум. [Буларнинг муфассал воқеалари “Риёзус-солиҳин”да кўрулсун].

Орқага Олдинга