loader

Эҳтиёждан ортиқча сувни қизғаниш

Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (тўсатдан ичар) сувларингиз (ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда ким сизларга оқар сув келтира олур?!» (Мулк сураси, 30).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Яйловни хароб қилиш мақсадида ортиқча сувни тўсманглар» (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимда-ким ортиқча сувини ёки ортиқча ўт-ўланини ман қилса (яъни, бошқаларга бермаса), Аллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида ундан Ўз фазлини ман қилади» (Имом Аҳмад ривояти).

Орқага Олдинга