Охират олами...
Дунё оламига нисбатан у кунботар тарафдир. Жон бўғизга тиқилиб ҳақ-ҳақиқат оламига ўтай-ўтай деб турганида мана шу ўзга оламдан ҳақиқат қуёши балқийди. Руҳ ботган тарафдан нурли ёғдулар кўринади ва ана шунда тавба эшиги ёпилади, амаллар қабул қилинмайди.
Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: "Қуёш мағрибдан чиқмагунга қадар Қиёмат бўлмайди. қуёш мағрибдан чиққач, уни кўриб ҳамма иймон келтиради. Илгари иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган кимсага у пайтда (энди келтирган) иймони фойда бермас".
Демак, қуёшнинг ғарбдан чиқиши рамзий маънода охирги лаҳзада - жон чиқар чоғида ўзга оламдан порлайдиган ҳақиқат қуёшининг чиқишига муқобил экан. Зеро ундан кейин фақат ўлимгина қолади. Мўминнинг жони енгил, юмшоқ олинади. Кофирнинг руҳи эса қаттиқ суғириб олинади. Ахир хуш бўйли шамол ҳам мўминларнинг жонини авайлаб, оҳиста олмасмиди?! Сўнг аёллари устига худди эшаклардек сакрайдиган фожиру кофир кимсалар устига Қиёмат қойим келади ва уларнинг жони қаттиқ, аламли суғириб олинади. Аллоҳ таъолодан дунёю охират саломатлигини сўраймиз! Амийн!