Бу Қиёмат шартлари ва уларнинг сир-асрорлари ҳақида Аллоҳ изни билан баҳоли қудрат билганларим, тушунганларим.
Аллоҳ таъолодан ушбу амалимни қабул этишини ва уни холис ўзининг карим юзи учун қилишини сўрайман.
Рисоладаги қалам адашган, қалам тойилган ўринларни Унинг Ўзи кечирсин!
Бизни мана шунга йўллаб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Зеро ўзимизча ҳеч қачон уни топа олмасдик!
Албатта, Парвардигоримиз расуллари фақат ҳақни келтирганлар!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!