Баъзи ғарб шарқшунослари Пайғамбар (а.с.) ҳадисларининг аслийлигига шубҳа қилганлар. Мисол учун, Голдзихер бу ҳадисларни мусулмонлар Исломнинг аввалида ўйлаб топганлар дейди. Бу даъволарнинг барчасига қуйидаги жавоблар берилади:
1. Пайғамбарнинг (а.с.) ҳадислари Исломда Қуръондан кейинги ўринда турувчи иккинчи манба ҳисобланади. Пайғамбар (а.с.) ўзларига тушган ҳар бир ваҳийни одамларга етказиб беришга, шу жумладан Қуръон оятлари маъноларини ҳам етказишга буюрилган эдилар. Пайғамбарнинг (а.с.) Қуръон борасидаги изоҳлари, хулқлари, ҳаракатлари ҳамда маслаҳатларининг барчаси ҳадисларда муҳим жиҳатлар ҳисобланади. Пайғамбар (а.с.) ўзларининг машҳур видолашув нутқларида ҳадис-суннатларга содиқ қолишнинг зарурлигига ишора қилиб шундай деганлар: “Мен ўзимдан сўнг сизларга иккита нарсани қолдириб кетаяпман. Агар сизлар уларга содиқ қолсангиз, ҳеч қачон адашиб кетмайсизлар. Улар Аллоҳнинг китоби Қуръон ҳамда менинг суннатимдир.”
2. Инкор этиб бўлмайдики, Пайғамбарнинг (а.с.) номларидан кўплаб ёлғондан тўқилган ҳадислар ва ривоятлар мавжуд. Лекин Ислом олимлари доимо бундан хабардор бўлиб борганлар ҳамда Пайғамбарнинг (а.с.) номларидан деб айтилган нақлларни текшириб чиққанлар. Қуръоннинг ўзи ҳар қандай омилни одилона кўриб чиқишнинг жуда муҳим усулини кўрсатган:
“Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб текшириб кўринглар”.(4:96)
Ҳадисларни нақл қилувчининг шахси, хулқ-атвори ўша ҳадиснинг аслийлигини баҳолашда жуда муҳим омил ҳисобланган. Бу қоида бўйича ҳадис илмини эгаллаган мутахассисларга мурожаат қилинса, ёрдам беради. Мазкур танқидий усул фанларни тадқиқ қилишда ҳам муваффақиятларга етаклади.
3. Пайғамбар (а.с.) ҳадислари муҳимлигининг натижаси ўлароқ, мусулмон олимлари саҳиҳ ҳадисларни тасдиқлаш ҳамда тўқималарини рад қилиб фош қилиш йўлида имкони борича ҳаракат қилиб келмоқдалар. Ҳатто улар Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини ўрганишнинг янги тармоқларини жорий қилдилар. Ушбу янги усуллар Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини нақл қилувчиларнинг ишончлилиги, хулқ-атворини ҳар томонлама ўрганишга чорловчи ва баҳс юритувчи ҳамда ҳаттотлик санъати илмини ўз ичига олган. Пайғамбар (а.с.) одамларни шундай тўқима ҳадислар пайдо бўлишидан огоҳлантириб, деганларки: “Кимки менинг номимдан ёлғон гапирса, унинг жойи жаҳаннамдадир.”
4. Ўзининг ҳаётини Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини ўрганишга бағишлаган олимлардан бири Имом ал-Бухорийдир. Бу зот 500 мингдан ортиқ ҳадисларни йиғиб, диққат билан текшириб, сермашаққат ила ўрганиб чиққан. Жуда ҳушёрлик ва юксак илмий услуб билан ўрганиб чиққач, шубҳали ҳадисларни йўқ қилди. Натижада, 9 минг ҳадисни саҳиҳ дея эътироф этди.
5. Ҳадисларнинг саҳиҳлиги борасида мусулмон олимлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур сермашаққат қоидага асосан қуйидаги олтита китоб тан олинган: Саҳиҳ ал-Бухорий, Саҳиҳ ал-Муслим, Саҳиҳ ан-Насаий, Абу Довуд, ат-Термизий ва ибн ал-Можа. Булардан ташқари, тўқима ҳадисларни кўрсатиб берувчи ва рад қилувчи кўплаб китоблар мавжуд.