loader

Умму Сулайм

Румайсо ёки Ғумайсо Умму Сулайм бинт Милҳон ибн Холид ибн Зайд ибн Ҳаром (р.а.). Исми борасида ихтилоф мавжуд. Баъзи манбаларда «Сахда», бошқасида Рамийла, Малика деб ҳам келтирилади. Ғумайсо ёки Румайсо номли лақаби бўлган. Жаннатга башорати келтирилган ҳадисда Румайсо деб зикр қилинган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг эмизиш жиҳатдан ва буюк саҳобий Анас ибн Молик (р.а.)нинг қариндошлик жиҳатдан холалари.
Умму Сулайм (р.а.) Хазраж қабиласининг Бану Нажжор уруғида таваллуд топган.
Отаси Милҳон ибн Холид ибн Зайд ибн Ҳаром ибн Жундуб ибн Омир ибн Ғанм ибн Адий ибн Нажжор.
Онаси Мулайка бинт Малик ибн Адий ибн Зайд Манот ибн Адий ибн Амр ибн Молик ибн Нажжор.
Умму Сулайм (р.а.)нинг биринчи турмуш ўртоғи Убода ибн Сомит (р.а.) эди. Ундан сўнг Амр ибн Қайс (р.а.)га турмушга чиққан.
Манбаларда Муҳаммад, Қайс ва Абдуллоҳ исмли ўғиллари бўлгани қайд этилади.
Умму Сулайм (р.а.) исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл ҳисобланади. Расулуллоҳ (алайҳис-салом) Умму Сулайм ҳақида шундай деганлар: «(Тушимда) ўзимни жаннатга кирганимни кўрдим. Шунда Абу Талҳанинг аёли Румайсога кўзим тушди».
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Умму Сулаймнинг зиёратига жуда кўп кирар, унинг ҳузурида овқатланиб, дам олар эдилар. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қубога борсалар (эмизиш жиҳатидан холалари, яъни маҳрамлари) Умму Сулайм бинт Милҳон (ҳузурлари)га кирар эдилар. Умму Сулайм Расулуллоҳни таомлантирар эди. Умму Сулайм (ўша вақтда) Убода ибн Сомит никоҳида эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг олдига кирдилар. (Одатга кўра) Умму Сулайм У зотни таомлантириб, сўнгра сочлари орасидан (майда нарсаларни) қидира бошлади. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ухлаб қолдилар. Сўнгра уйқуларидан кулган ҳолатда уйғондилар. Шунда у: «Сизни нима кулдирди, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Умматимдан инсонлар Аллоҳ йўлида газот қилаётган ҳолларида кўрсатилди. (Улар) тахтда ўтирган шоҳлар каби бу денгизда сузаётган ҳолатда эдилар», дедилар. Умму Сулайм деди: «У зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени улардан қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилинг». У зот дуо қилдилар. Сўнг бошларини қўйиб ухладилар. Сўнг кулган ҳолатда уйғондилар. Умму Сулайм У зотга: «Эй Аллохдтинг Расули, сизни нима кулдирди?» деди. У зот: «Умматимдан инсонлар Аллоҳ йўлида газот қилаётган ҳолларида кўрсатилди. (Улар) тахтда ўтирган шоҳлар каби бу денгизда сузаётган ҳолатда эдилар», деб, олдингидек айтдилар. Умму Сулайм У зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени улардан қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилинг», деди. У зот: «Сен аввалгилардансан», дедилар.
Юқоридаги ҳадисда келган башорат амалга ошиб, Халифа Усмон (р.а.) даврида Муовия ибн Абу Суфёнга денгиз қўшини тузишга рухсат берилади. Умму Сулайм (р.а.) ҳам ушбу денгиз юришида иштирок этади. Соҳилга чиққанида миниб турган хачирнинг устидан йиқилиб вафот этади. Улуғ саҳобия Кипрга қўйилган ҳамда қабри ҳозирги кунгача сақланиб қолган.

"101 улуғ саҳобий" китобидан



Умму умора насиба

Насиба бинт Каъб (р.а.). Абдуллоҳ ибн Каъбнинг опаси. Куняси Умму Умора.
Отаси Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғанм.
Онаси Робаб бинт Абдуллоҳ ибн Ҳабиб.
Умму Умора (р.а.) мард, шижоатли, қўрқмас ва жасур аёл бўлган.
Биринчи турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ибн Амр эди. У вафот этгач, Fозия ибн Амр ибн Атияга турмушга чиққан.
Биринчи турмушидан Абдуллоҳ ва Ҳабиб, иккинчисидан Тамим ва Хавла исмли фарзанд кўради.
Умму Умора (р.а.) аёл бўлишига қарамай, юрт хдмояси йўлида Пайғамбаримиз билан елкама-елка туриб жангда иштирок этган. Бу ҳақда Расулуллоҳнинг ўзлари шундай деганлар: «Уҳуд жангида ўнг томонимга ҳам, чап томонимга ҳам цараганимда Насиба бинт Каъбнинг жанг қилаётганини кўрдим».
Уҳуд жангида Насиба бинт Каъб турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ва ўғиллари Абдуллоҳ ва Ҳабиб билан иштирок этган. Бу жангда Умму Умора (р.а.) ўн уч жойидан яраланган. Ямома жангида эса ўн икки жойдан яраланган, ўша вақтда олтмиш ёшдан ошган эди.
Манбаларга кўра, у Ҳудайбия, Хайбар, Ямома ва Ҳунайн жанглари ҳамда Макка фатҳида қатнашган. Пайғамбар (алайҳис-салом) билан бирга иштирок этган жанглари хақида Умму Умора (р.а.) шундай ривоят қилади: (Уҳуд куни) «Мен одамларнинг жанг майдонида Набий (алайҳис-салом)ни ташлаб қочаётганларини кўрдим. Биз бор-йўғи ўн киши қолган эдик, мен, турмуш ўртоғим ва икки ўғлим ёнларида туриб У зотни ҳимоя қилаётган эдик. Менинг қалқоним йўқ эди. Шунда Пайғамбар (алайҳис-салом) қалқони билан қочиб кетаётганларга қарата «Қалқонни жанг қилаётганларга беринг», дедилар. Мен қалқонни олиб, У зотни ҳимоя қила бошладим. Бизларга асосан отлиқ аскарлар ҳужум қилаётган эди. Агар бизга ўхшаб пиёда бўлганларида, биз қарши ҳужумга ўтар эдик. Отлиқлардан бири мен томонга қараб кела бошлади, мен ўзимни ҳимоя қилишга улгурдим ва ўгирилиб отнинг оёғига урдим, отлиқ устимга йиқилди. Шунда Пайғамбар (алайҳис-салом): «Эй Умму Уморанингўгли, онанг, онанг», дея хитоб қилдилар, ўғлим менга ёрдамга келди».
Умму Умора (р.а.) Пайғамбар (алайҳис-салом)дан бир қанча ҳадислар ривоят қилган. Ундан набиралари Ибод ибн Тамим ибн Зайд, Ҳориса ибн Абдуллоҳ ибн Каъб, Икрима Мавло ибн Аббос ривоят қилганлар. Бу ҳадислар Термизий, Насоий ва Ибн Можаларнинг тўпламларига киритилган.
Умму Умора (р.а.) Умар ибн Хагтоб халифалиги даврида, 13/635 йили Мадинада вафот этган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган.

"101 улуғ саҳобий" китобидан

Орқага Олдинга