Имом, ҳофиз Абу Закариё Абдураҳим ибн Аҳмад ибн Наср ибн Исҳоқ ибн Амр Тамимий Бухорий.
Илм йўлида юрт кезганлар.
Ҳижоз, Шом, Яман, Миср, Ироқ, Рум, Хуросон, Бухоро, Қайравон (Шимолий Африка) ўлкаларида ҳадис эшитганлар. Котиб Абу Наср Аҳмад ибн Али, Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор, Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳусайн Ҳалимий, Ҳамза ибн Абдулазиз Муҳаллабий, Абу Умар ибн Махдий Форсий, Ҳилол ибн Муҳаммад Ҳаффор, Маҳомилийнинг шогирди Абу Муҳаммад ибн Баййиъ, Таммом ибн Муҳаммад Розий, ҳофиз Абдулғани ибн Саъид ва бошқа кўплардан ҳадис ривоят қилганлар.
Бу кишидан Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Жаббон Муррий (устозлари), Али ибн Муҳаммад Ҳинноий, фақиҳ Наср ибн Иброҳим Мавдисий, Мушарраф ибн Али, Али ибн Ҳусайн Фарро, Жамил ибн Юсуф, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Розий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Таваллудлари - 382 йил.
Энг катта устозлари - Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Яздоз (Ибн Абу Ҳотимнинг шогирдлари).
Розий шайхларини зикр қилиб шундай деганлар: «Абу Закариё илм талабида Мағриб ва Андалусга бордилар. У ерда кўплаб шайхдан ҳадис ёздилар. У киши ҳадис ёд олувчи, уларнинг санадларини мукаммал билувчилардан эдилар. 461 йилда вафот этдилар».
Ибн Тоҳир айтадилар: «Бизга Саъд Занжоний шайх Абдулғанийнинг "Муштабиҳун нисба” китобларини муаллифнинг набиралари Али ибн Бако ва Ибн Абдураҳим Бухорийдан бошқа киши ривоят қилмаганлигини айтдилар».
Занжонийнинг юқоридаги сўзлари ўйлаб кўришни тақозо этади. Чунки Рашо ибн Назиф ҳам ўша китобни ривоят қилганлар. У киши ва Абдураҳим ибн Аҳмад сиқалардан. Валлоҳу аълам.
Мусаллам ибн Муҳаммад бизга Қосим ибн Алидан хабар бердилар. У кишига оталари, у кишига Абул Ҳасан Али ибн Мусаллам, у кишига Абдулазиз Каттоний, у кишига Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Абдуллоҳ Муррий, у кишига Абдураҳим ибн Аҳмад Бухорий ҳузурларига келган вақтларида, у кишига Бухорода котиб Аҳмад ибн Наср, у кишига Абу Наср Аҳмад ибн Сахд хабар берганлар. У кишига Қайс ибн Унайф, у кишига Муҳаммад ибн Солиҳ, у кишига Муҳаммад ибн Сулаймон Маккий, у кишига Абдуллоҳ ибн Маймун Қаддоҳ ровий Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у киши оталаридан, у киши боболаридан, у киши Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни айтиб берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кийимларингизни ювинглар, сочларингизни тузатинглар, мисвок ишлатинглар, зийнатланинглар. Чунки Бани Исроил шуларга риоя килмаганлиги учун аёллари зино қилишди”, - дедилар».
Бизга Ҳасан ибн Али, у кишига Жаъфар ибн Али, у кишига Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Дийбожий хабар бердилар. У кишига Аҳмад ибн Яҳё ибн Жоруд, у кишига ҳофиз Абдураҳим ибн Аҳмад айтиб ёздирганлар. У кишига Муҳаммад ибн Иброҳим Басрий Байтул Мавдис (Қуддус)да хабарберганлар. У кишига Аҳмад ибн Салом Тарсусий, у кишига Абул Қосим Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Тарсусий, у кишига Убайднинг ўғиллари Яъло ва Муҳаммад, уларга Аъмаш ровий Хайсамадан, у киши Сувайд ибн Ғафаладан айтиб берганлар: «Али розияллоҳу анҳунинг: “Агар сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса тўғрисида хабар айтсам, Аллоҳга қасамки, у зотнинг номларидан ёлғон айтишдан кўра осмондан қулаб тушмоғим, қушлар мени тилка-пора қилмоғи мен учун яхшироқдир. Агар ўзаро гап-сўзларимизга келсак, уруш - бу ҳийладир”, - деганларини эшитдим». Имом Муслим ривояти.
Бухоро муҳаддиси Умар ибн Мансур Баззоз у киши билан бир даврда вафот қилганлар.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан