loader

Қуръон тиловатидан кейин ўқиладиган дуо

Қуръон ўқигандан кейин қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилган:

سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Дуонинг ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Дуонинг маъноси: “(Ё Аллоҳ,) Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду сано Сенгагина хос. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Гуноҳларимни кечиришингни сўрайман, Сенга тавба қиламан!”
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жойда ўтирсалар, Қуръон тиловат қилсалар ёки намоз ўқисалар, буни (қуйидаги) калималар билан якунлардилар. Мен: “Эй Расулуллоҳ, сиз бирон жойда ўтирсангиз, Қуръон тиловат қилсангиз ёки намоз ўқисангиз, бу калималар билан тугатяпсиз. (Бунинг сабаби нима)?” деб сўрадим. У зот: “Ҳа. Ким яхшиликни гапирса, ўша бандага мана шу яхшилик учун муҳр босилади. Ким ёмонликни гапирса, у (калима)лар унга каффорат бўлади. (Бу қуйидаги калималардир:) Субҳаанака ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, дедилар”.

Орқага Олдинга