loader

Сажда сураси фазилати

 

 

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким хуфтон намози(нинг фарзи)дан кейин тўрт ракат намоз ўқиса, аввалги икки ракатда Кофирун билан Ихлос сурасини, кейинги икки ракатда Таборак ҳамда Сажда сурасини қироат қилса, унга лайлатул қадрда тўрт ракат намоз ўқиш савоби ёзилади”, дейилган .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Сажда сураси қиёмат куни келади. Унинг икки қаноти бўлади. Соҳибига (яъни, Сажда сурасини ўқиган одамга) соя солади, “Унинг учун йўл йўқ, унинг учун йўл йўқ!” дейди ”.
Холид ибн Маъдон айтади: “Сизлар мунжияни ўқинглар. Мунжия Сажда сурасидир. Менга хабар қилинишича, бир киши Сажда сурасини ўқирди. Унинг гуноҳлари жуда кўп эди. Ўша сура унга қанотини ёзиб: “Парвардигорим, унинг гуноҳларини кечир! Чунки бу одам мени кўп ўқирди”, дейди. Шунда Аллоҳ уни шафоат қилишга изн беради, “Ҳар бир гуноҳига битта савоб ёзинглар, мартабасини бир поғона юқори кўтаринглар!” деб буюради ”.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни бомдод намозида Сажда билан Инсон сурасини қироат қилардилар .
Яна бир ривоятга кўра, Пайғамбар алайҳиссалом жума куни бомдод намозида Сажда ҳамда Инсон сурасини, жума намозида Жумъа билан Мунофиқун сурасини ўқирдилар.

 

 

 

Орқага Олдинга