loader

Қуръони карим оятлари фазилати. Оятул курсий фазилати

 

 

 

Бақара сурасининг 255-ояти Оятул курсий, дейилади. У Қуръони каримдаги энг улуғ оятдир. Оятул курсийнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп ҳадислар келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръон оятларининг саййиди Оятул курсийдир”, деганлар .
Фотиҳа Қуръондаги энг улуғ сура, Оятул курсий эса энг улуғ оят саналади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳар бир нарсанинг саноми бор. Қуръоннинг саноми Бақара сурасидир. Унда Қуръондаги энг афзал оят: Оятул курсий бор ”.
Энг афзал, энг узун оят  ҳам Қуръондаги энг узун сура Бақарада келган.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
– Эй Абулмунзир, Аллоҳнинг Каломидаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
– Аллоҳ ва Расули билувчироқ!
– Эй Абулмунзир, Қуръондаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
– Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Убай ибн Каъбнинг кўксига уриб:
– Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абулмунзир! – дея уни алқадилар.

 

 

 

Орқага Олдинга