loader

Жума куни ўқиладиган суралар

 

 

 

Макҳул шундай деган: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, фаришталар унинг ҳақига кечгача салавот айтиб туради ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни Ҳуд сурасини қироат қилинглар”, деб айтганлар .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, у билан икки жума орасини ёритадиган нур порлайди ”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким жума куни Ёсин ҳамда Соффот сурасини ўқиб, кейин Аллоҳдан (ҳожатлари раво этилишини) сўраса, тилаганини беради”, дейилган .
Абдуллоҳ ибн Исодан ривоят қилинади: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолида – ўқиса, тонг отганида гуноҳлари кечирилган бўлади ”.
Демак, жума куни Оли Имрон, Ҳуд, Каҳф, Ёсин, Соффот, Духон сураларини ўқиш тавсия этилади.

 

 

 

Орқага Олдинга