loader

Фотима бинт Асад

 

 

 

Фотима бинт Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай (р.а.). Сўнгги халифа Али (р.а.)нинг онаси.
Отаси Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай.
Онаси Фотима бинт Қайс ибн Ҳаром ибн Равоҳа.
Пайғамбар (алайҳис-салом)нинг амакилари Абу Толиб ибн Абдулмутгалибнинг аёли.
Абу Толиб ва Фотима бинт Асаднинг Толиб, Оқил, Жаъфар, Али, Фохита (Умму Ҳониъ), Жамана, Рита исмли фарзандлари бўлган.
Пайғамбаримизга ваҳий кела бошлагач, Фотима бинт Асад (р.а.) биринчилар қаторида ислом динини қабул қилди. Мадина ҳижратида иштирок этди.
Фотима бинт Асад Пайғамбар (алайҳис-салом)нинг оналари ва боболари вафот этгач, У зотни парвариш қилган. Анас ибн Моликнинг айтишича, Фотима бинт Асад (р.а.)нинг вафотини эшитган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тезлик билан унинг ҳузурига кирадилар ва бош томонига ўтириб, «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, эй онажон, сиз онамдан кейин менга она бўлдингиз, едирдингиз, ичирдингиз, кийдирдингиз. Бу ишингиз билан Аллоҳни ҳам суюнтирдингиз», дедилар.
Фотима бинт Асад (р.а.) 4/626 йили 60 ёшида Мадинада вафот этган. У аёл Бақиъ қабристонига дафн этилган, жанозасини Пайғамбар (алайҳис-салом)нинг ўзлари ўқиганлар.

"101 улуғ саҳобий" китобидан

 

 

 

Орқага