Талоқ сўзи (насара бобидан) масдар (иш ҳаракат номи) бўлиб, луғатда қайдни кўтариш, озод қилиш, айрилиқни ихтиёр қилиш каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда, тезлик билан никоҳ ришталарини узушдир. Ҳазрати мавлоно Абдулҳай Лакнавий “Ҳидоя” ҳошиясида қуйидагиларни ёзган:
“Талоқ луғатда қайдни кўтариш, фақиҳлар истилоҳида, никоҳ битми(ижоб ва қабул)ни махсус лафзлар воситасида кўтариб, никоҳ риштасини тугатиш номига талоқ” дейилади[Ҳидоя. Ж. II. Б. 353.].