loader

Талоқнинг биринчи шарти балоғатга етганлик

Талоқ қўяётган эр талоқ қўйиш вақтида болиғ бўлиши шартдир. Шу боис балоғатга етмаган эр аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилган:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Сабийнинг талоғи, итоқи, васияти, сотиб олиши, сотиши ва бирор (муомала) нарсаси жоиз эмас” дедилар” (Дорамий ривояти)[Мусаннифу ибн Шайба. Ад-Дироя фий тахрижи аҳодиси Ҳидоя ала ҳомиши Ҳидоя. Ж. II. Б. 358.].
Талоқ бериш учун яхши, ёмон нарсаларни фарқлай оладиган ақл бўлиши лозим. Балоғатга етмаган ва жинниларда бундай ақл бўлмайди.
 “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сабий ва мажнуннинг талоғидан бошқа барчанинг талоғи жоиздир” деганлар”. Чунки, аҳлиятлик яхши билан ёмонни фарқлай оладиган ақл билан бўлади. У иккисида, яъни сабий билан мажнунда бундай ақл йўқ” [Ҳидоя. Ж. II. Б. 358.].

Орқага Олдинга