Балоғатга етиш биринчи навбатда балоғат аломатларини намоён бўлиши билан белгиланади. У аломатлардан бирортаси топилмаган суратда ўн беш ёш балоғат ёши деб тайин қилинади. Болани ҳижрий қайси санада туғилганлиги ҳақида бирор маълумот топилмаса ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мийлодий сана билан расмийлаштирилган бўлса, мийлодий санага биноан бола ҳали ўн беш ёшга тўлмаган бўлса, ҳижрий сана билан мийлодий сана солиштириб кўрилса, ҳижрий санага мувофиқ бола ўн беш ёшга тўлган ё ундан ўтган бўлса, ҳижрий йил эътиборга олинади ва бу бола томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланилади[Мустафоду дорул улум Девбан. Ж. IX. Б. 71.].
Орқага Олдинга