Талоқда ҳазиллашиш ҳақиқатга ҳамл қилинади, яъни шаръан эътиборга олинади деб, китоб муқаддимасида таъкидлаб ўтилди. Шу боис ҳазиллашиб аёлига талоқ қўйган кишининг талоғи воқеъ бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уч нарсани жиддиси ҳам жиддий, ҳазли ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат”? дедилар”.
Ушбу ҳадисга биноан Дуррул мухтор соҳиби ўз китобида қуйдагиларни аниқ-равшан қилиб келтирган:
بِخِلَافِ الْهَازِلِ وَاللَّاعِبِ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً وَدِيَانَةً لِأَنَّ الشَّارِعَ جَعَلَ هَزْلَهُ بِهِ جِدًّا
“Ҳазиллашувчи ва ўйнашгувчини хилофи ўлароқ. Чунки, бу икки ҳолатда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади. Зеро, Шориъ талоқнинг ҳазлини жиддий деб эътиборга олган”[Дуррул мухтор маъ шомий. Ж. IV. Б. 449.].
Аллома шомий ҳам “Дуррул мухтор”да келган матнга зиёдо қилиб қуйидагиларни келтирган:
لِأَنَّهُ تَكَلَّمَ بِالسَّبَبِ قَصْدًا فَيَلْزَمُهُ حُكْمُهُ وَإِنْ لَمْ يَرْضَ بِهِ
“Чунки, у сабабга кўра қасдан гапирди. Шу боис унга талоқнинг ҳукми лозим бўлади. Гарчи, (эр) талоқ қўйишни қасд қилмаган бўлса ҳам”[Шомий. Ж. IV. Б. 449.].