Жони, моли ёки обрўйига хавф бўлгани сабабли ёки бирор мақсадга эришиш учун никоҳни инкор қилса, масалан, бир киши: “Уйланганмисан?” деб, сўраса ёки бирор киши: “Тўйимиз бўлмаган” деб айтасан деб, мажбур қилса, “Ҳа, мени тўйим бўлмаган” деб айтиши билан аёлига талоқ тушмайди ва никоҳ ҳам бузилмайди. Ҳа, буларни ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ айтиш ёлғон ва катта гуноҳдир.
وَالْأَصْلُ أَنَّ نَفْيَ النِّكَاحِ أَصْلًا لَا يَكُونُ طَلَاقًا بَلْ يَكُونُ جُحُودًا
“Аслида, никоҳни бўлмаган дейиш асло талоқ эмас, балки никоҳни инкор қилишдир”[Шомий. Ж. V. Б. 507.].