Талоқнинг нисбатини хотинига ошкора берилган суратда талоқ қазоан ҳам, диёнатан ҳам воқе бўлади. Нисбат маънавий бўлса, эр талоқ қўйганлигини инкор қилмаса, қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқе бўлади. Агар, эр қасам ичиб: “Мен бу билан аёлимни ирода қилмаганман ва аёлимни талоқ қўймадим” деса, хотинини ирода қилмаганлик эҳтимоли бор бўлгани учун диёнатан (ўзи билан Аллоҳ ўртасида) талоқ воқе бўлмайди. Лекин, қарина ва далилларга биноан қазоан талоқ воқе бўлади деб ҳукм чиқарилади.
Ҳа, агар қози ёки муфтий у талоқни эътиборга олиб, эр-хотин ўртасини ажратса, эр-хотин ўртасида бойин талоқ воқе бўлади ва аёл эрга ҳаром бўлади. Аёл эри томонидан талоқ қўйилганига амин бўлса, ҳаргиз эри билан эр-хотин сифатида яшаши дуруст эмас.
"وَلَا يَلْزَمُ كَوْنُ الْإِضَافَةِ صَرِيحَةً فِي كَلَامِهِ؛ لِمَا فِي الْبَحْرِ إلخ وَقَالَ صَاحِبُ التُّحْفَةِ : لَا تَطْلُقُ دِيَانَةً له وَمَا فِي التُّحْفَةِ لَا يُخَالِفُ مَا قَبْلَهُ لِأَنَّ الْمُرَادَ طَلُقَتْ قَضَاءً فَقَطْ، لِمَا مَرَّ مِنْ أَنَّهُ لَوْ أَخْبَرَ بِالطَّلَاقِ كَاذِبًا لَا يَقَعُ دِيَانَةً".
“Баҳр” да таъкидланганидек, эрнинг сўзида талоқнинг нисбатини сароҳатан бўлиши шарт эмас... “Туҳфа” асарининг соҳиби: “Диёнатан талоқ воқе бўлмайди” деган. “Туҳфа”нинг соҳиби айтган қавл ўзидан олдинги қавлларга қарама-қарши келмайди. Ёлғондан талоқ хабарини берса, диёнатан воқе бўлмайди деб ўтилган иборага биноан, (хотинини талоқ қўйгани аниқ ва равшан бўлмаган суратда) фақат қазоан аёлга талоқ бўлади. Диёнатан эмас”.