loader

Фақиҳларнинг қавли, Қуръон ҳукми, фалон қози ёки муфти қавлига асосан талоқ

Бир киши аёлига: “Қуръон ҳукми ёки фақиҳ ёки қози ёки мусулмонлар ёки фалон муфтий қавли, фатвосига мувофиқ талоқсан” деса ва талоқ қўйишни ният қилса, диёнатан талоқ воқе бўлади. Ният қилмаса, диёнатан талоқ тушмайди. Ҳа, шу сўзларни аёлига айтган киши қози ёки муфтий олдига ҳукм чиқариб бериши учун борса, қози ёки муфтий албатта талоқ тушишига ҳукм чиқаради. Қазоан эса, у суртларнинг барчасида ният қилган бўлсин ёки ният қилмасин аёлига талоқ воқе бўлади.

أَنْت طَالِقٌ فِي قَوْلِ الْفُقَهَاءِ أَوْ الْقُضَاةِ أَوْ الْمُسْلِمِينَ أَوْ الْقُرْآنِ أَوْ قَوْلِ فُلَانٍ الْقَاضِي أَوْ الْمُفْتِي فَتَطْلُقُ قَضَاءً وَلَا تَطْلُقُ دِيَانَةً إلَّا بِالنِّيَّةِ.

“Сен фақиҳлар ёки қозилар ёки мусулмонлар ёки Қуръон ёки фалон қози ёки муфти қавлига биноан талоқ сан деса, қазоан талоқ бўлади. Диёнатан эса, ният билан талоқ воқе бўлади”.

Орқага Олдинга