loader

Талоқнинг хабарини эшитиб эрни жим бўлиб қолиши розилик аломати эмас

Бир киши бир кишига: “Аёлинг ундай-бундай бўлса, талоқ қилгин” деса, эр бирор жавоб бермай скут қилса, аёлига талоқ воқе бўлмайди. Она ўғлига: “Сен талоқ қўймасанг, сени номингдан мен аёлингга талоқ қўйдим” деса, эр жим турса, талоқ воқе бўлмайди.
Бир киши эр-хотинни мажлисга чақириб, эрга: “Аёлинга талоқ қўй” деб, аёлга: “Эринг талоқ қўйса, сен розимисан” деди. Шунда, аёл: “Биз розимиз” деди. Эр эса, барча гапни эшитиб, нафий ҳам, исбот ҳам қилмади. Бундай ҳолатда аёлга талоқ воқе бўлмайди. Чунки, талоқ бериш ҳаққи аёлники эмас, балки эрникидир. Шу боис қачон эр аёлга талоқ қўйса, ўшанда аёл талоқ бўлади. Бу масалада бирор киши эр-хотин ўртасига тушиб, аралашиши таъсир кўрсатмайди ва эрнинг жим туриши розилик деб ҳам тушунилмайди. Зеро, талоқнинг рукни талоқ лафзи ва унинг ўрнида ишлатиладиган лафзлардир. Бу ўринда талоқ рукнлари топилмаяпти.

"رُكْنُ الطَّلَاقِ اللَّفْظُ الَّذِي جُعِلَ دَلَالَةً عَلَى مَعْنَى الطَّلَاقِ لُغَةً إلخ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَ اللَّفْظِ".

“Талоқнинг рукни талоқ маъносига луғатда далолат қилиш учун қўйилган лафздир... ёки лафзнинг ўрнига қоим бўладиган нарсадир”.

Орқага Олдинга