loader

Талоқ нисбатини замонга бериш

Талоқ жузъланишни қабул қилмайди. Шунинг учун бир киши талоқ нисбатини бир замонга ёки вақтга таълиқли қилса, вақтнинг аввалги жузъидан бошлаб талоқ рўёбга чиқади. Масалан, ўтган куни, индинга талоқсан, бир ҳафтадан сўнг ёки бир ойдан кейин талоқсан деса, бундай ҳолатларда тайин қилинган кунлар келиши билан аёлига талоқ воқе бўлади. Аллома Шомий бу ҳақда шундай дейди:

أَنْتِ طَالِقٌ غَدًا أَوْ فِي غَدٍ يَقَعُ عِنْدَ طُلُوعِ الصُّبْحِ

“Агар эр аёлига: “Эртага талоқсан” ёки “Эртанинг ичида” талоқсан деса, тонг отиши билан талоқ воқе бўлади”.

Орқага Олдинга