loader

Сенга ҳар кун талоқ

Бир киши аёлига: “Сенга ҳар куни талоқ” деса, фақат бир ражъий талоқ воқе бўлади. Хоҳ, бир неча кун ўтсин ёки ўтмасин. Ҳа, агар: “Ҳар кун ичида бир талоқ” деса, уч кун ўтгач аёли уч талоқ бўлади. Агар: “Ҳар кунда сенга уч талоқ” деса, ҳар куни бир талоқдан воқе бўлади.

قَالَ لَهَا أَنْتِ طَالِقٌ كُلَّ يَوْمٍ أَوْ كُلَّ جُمُعَةٍ أَوْ رَأْسَ كُلِّ شَهْرٍ وَلَا نِيَّةَ لَهُ تَقَعُ وَاحِدَةٌ فَإِنَّهُ نَوَى كُلَّ يَوْمٍ أَوْ قَالَ فِي كُلِّ يَوْمٍ أَوْ مَعَ أَوْ عِنْدَ أَوْ كُلَّمَا مَضَى يَوْمٌ يَقَعُ ثَلَاثٌ فِي أَيَّامٍ ثَلَاثَةٍ وَالْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى تَرَكَ كَلِمَةَ الظرَفِ اتَّحَدَ وَإِلَّا تَعَدَّدَ. وَلَوْ قَالَ فِي كُلِّ يَوْمٍ طَلُقَتْ ثَلَاثًا فِي كُلِّ يَوْمٍ وَاحِدَةً إجْمَاعًا

“Эр аёлига: “Ҳар куни ёки ҳар жумъа ёки ҳар ойнинг бошида талоқсан” деб, (бирор нарсани) ният қилмаса, бир талоқ воқеъ бўлади. Чунки, у ҳар бир кунни ният қилди. Ёки эр: “Ҳар бир кунда ёки ҳар бир кун билан бирга ёки ҳар кун келар экан ёки қачон бир кун ўтса” деса, уч кунда уч талоқ воқеъ бўлади. Аслида, қачонки ичида деган калимани тарк қилинса, талоқ битта бўлади. Аксинча бўлса, ададланади. Агар: “Ҳар бир кунда” деса, ҳар кунда битадан талоқ ижмоан воқеъ бўлади”.

Орқага Олдинга