loader

У маҳаллага ёки у шаҳарга ёки у уйнинг аёлларига талоқ

Олам ёки мамлакатга нисбат бериб талоқ қилиш билан аёл талоқ бўлмайди. Албатта, маҳалла, шаҳарга нисбат бериб: “У маҳалла ёки у шаҳарнинг аёлларига талоқ” деса ва аёли ўша маҳалла ёки ўша шаҳарда истиқомат қилса, аёлига талоқ воқе бўлади.

Шунингдек, бир уйга нисбат бериб: “У уйнинг аёлларига талоқ” деса ва аёли у уйда бўлса, аёлига талоқ тушади. Бир киши вагон ёки поезд томонга нисбат бериб: “У уловдаги аёлларга талоқ” деса ва у уловда аёли бўлса, аёлига талоқ воқе бўлади.

نِسَاءِ الْمَحَلَّةِ وَالدَّارِ وَالْبَيْتِ طَوَالِق إلخ نِسَاءِ هَذِهِ الْبَلْدَةِ أَوْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ طَوَالِقُ ، وَفِيهَا امْرَأَتُهُ طَلُقَتْ.

“Маҳалла, ҳовли, уйнинг аёллари талоқ... бу шаҳар ёки бу қишлоқнинг аёллари талоқ деса ва унда уни аёли бўлса, талоқ бўлади”.

Орқага Олдинга