loader

Бир вақтда уч талоқ қўйиш гуноҳи кабира ҳисобланади

Юқоридагилар билан бир қаторда, шариъати исломия талоқни чегарасини уч талоқ билан белгилаб, уни амалга оширишни чиройли сурати уч покликда уч маротаба (биринчи покликда бир, иккинчи покликда бир, учунчи покликда бир) талоқ алоҳида-алоҳида қўйиш деб таъкидлади.

Бир пайтда уч талоқ қўйиш гуноҳи кабира ва ёмон амал ҳисобланади. Қатор ҳадисларда, унинг гуноҳ эканлиги баён қилинган.

عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "أُخْبِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلَاثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا، فَقَامَ غَضْبَانَ ثُمَّ قَالَ : أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللَّهِ، وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا أَقْتُلُهُ؟". رَوَاهُ النَّسَائِيُّ

Маҳмуд ибн Лабийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши аёлига бир вақтда уч талоқ қўйганлиги ҳақида хабар берилди. Шунда, ғазабланиб ўринларидан туриб: “Мен сизларни орангизда бўла туриб, Аллоҳ таолонинг Китоби билан ўйнашаяптими?” дедилар. Ҳатто, бир киши ўрнидан туриб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Уни ўлдириб юборайми?” деди” (Насоий ривояти) .

Фойда: Ҳадисда бир пайтда уч талоқ қўйиш Аллоҳ таоло Китоби билан ўйнашиш деб, таъкидланди. Чунки, Қуръони каримда талоқ қўйиш йўл-йўриғи қуйидаги оятда баён қилинган:

الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلَا يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا إِلَّا أَنْ يَخَافَا أَلَّا يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلَا تَعْتَدُوهَا وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلَا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يَتَرَاجَعَا إِنْ ظَنَّا أَنْ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ.

“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир”. “Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир” (Бақара 229-230 -оятлар).
Талоқлар учтадир. Лекин, Қуръони карим ва ҳадиси набавий талоқ қўйиш йўл-йўриқларини баён қилиб, бирин-кетин уч покликда бўлишини таъкидлади, яъни бир талоқдан кейин иккинчи покликда иккинчи талоқни қўйиш лозим. Бир киши бирданига уч талоқ қўйса, Қуръони карим кўрсатмасига зид иш қилган ва У билан ўйнашган бўлади.

Орқага Олдинга