Ҳайз ҳолатда аёллар гўё ярим касал бўлиб қоладилар. У ҳолатда аёл дағал ва жирраки бўлиб қолади ва жинсий яқинлик ҳам мумкин бўлмай қолади. Аслида, жинсий алоқа эр-хотин ўртасида муҳаббат пайдо қилувчи бир воситадир. Шунинг учун бу вақтда эр-хотин ўртасида жанжал чиқиши ва бири иккинчисидан аразлаши табии ҳолдир ва бу нарсалар талоқ қўйишга олиб боради. Лекин, ҳайз ҳолатда талоқ қўйишдан қайтариқ мавжуддир. Ҳайз пайти тугагач, ғазаб ва хафагарчиликлар совуиб, жинсий яқинлик қилишга ҳам тўсиқ қолмайди ва иккиси орасидаги узоқлик ўз ниҳояисига етиб, янгитдан алоқа ва боғлиқлик пйдо бўлиб, ҳолат тубдан ўзгаради. Шу вақтда талоқ қўйса, вақтинчалик жирракилик кетиб, холис ақл ва муътадил табиат билан талоқ қўйган бўлади ва бу қайсидир маънода оқилона ҳукм бўлади.
Орқага Олдинга