loader

Ноҳақ талоқ қўювчи билан алоқани узиш ва унга қиз бермаслик

Талоқ қўювчига нисбатан жазо тариқасида алоқани узиш ва қиз бермаслик каби турли ишлар жоиз эмас, балки зулм ва гуноҳ ҳисобланади. Чунки, талоқ ёмон кўрилган иш бўлсада, шу билан бирга баъзи ўринларда мубоҳ ҳамдир. Баъзан киши талоқ қўйишга мажбур бўлади. Масалан, эр-хотиндан бирортаси бад ахлоқ ёки аҳмоқ ёки рўзғордаги қийинчилик сабабли турли ихтилоф пайдо бўлиб, иккалалари бир-биридан узоқлашиб, бирга яшашни ҳеч имкони қолмаса, бундай ҳолатларда талоқ қўйиш зарурий ҳамдир. Шунинг учун талоқ қўювчига қарши турли жазоларни қўллаш зулм ва бало ҳисобланади. Буни Шоҳ Валиюллоҳ соҳиби муҳаддис Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳужжатуллоҳил болиға”да тафсилан баён қилиб келтирганлар:

ومع ذلك لا يمكن سد هذا الباب والتضييق فيه فإنه قد يصير الزوجان متناشزين إما لسوء خلقهما أو لطموح عين أحدهما إلى حسن إنسان آخر أو لضيق معيشتهما أو لخرق واحد منهما ونحو ذلك من الأسباب فيكون إدامة هذا النظم مع ذلك بلاء عظيما وحرجا انتهى.

“Талоқ қўйиш ёмон кўрилган ишлардан бўлиши билан биргаликда, талоқ қўйиш эшигини беркитиб, унга танглик жори қилиш мумкин эмас. Чунки, хулқи ёмонлашгани ёки икковларидан бири бошқани ёқтириб қолгани туфайли ёки рўзғорда танглик туфайли ёки икковларидан бири иккинчисига таъна азият берганлиги туфайли гоҳо эр-хотин бир-бирига итоатсиз бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатда эр-хотинлик ришталарини давом эттиришлик мусибат ва улкан қийинчилик бўлиб қолади” (Ҳужжатуллоҳил болиға).
Сабабсиз талоқ қўйиш уруфга айланиб қолса ёки суннатга мувофиқ талоқ қўйишни ўйламай ўзи хоҳлаганида бир вақтда уч талоқ қўяверса, ҳайз ёки пок ҳолатдами деган тушунча ҳам ҳаёлига келмай дилига нима келса, жаҳлига эрк бериб талоқ қўяверса, бундай кишиларни тартибга чақириш учун бирор чора қўллаш мумкин. Қилган ишидан тавба қилмаса, обрўли кишилар у билан борди-келди алоқаларини узуши дурустдир. Лекин қиз бермаслик жазоларини қўллаш зулм ва гуноҳга сабаб бўлувчи иш ҳисобланади. Бундай жазоларни қўллашдан шаръан қайтарилгандир.

Орқага Олдинга