loader

Никоҳ ва уйланиш лафзлари билан ражъат қилиш

Бир киши қайтдим каби лафзларни ишлатиш ўрнига “Мен сени никоҳимга олдим” ёки “Мен сенга уйландим” деса, бас булар билан ҳам ражъат собит бўлади. Бир киши сўз ёки феъл билан ражъат қилиш ўрнига идда ичида аёли билан қайтадан никоҳ ўқитсалар (Аслида ражъий талоқда идда ичида никоҳ ўқитиш шарт эмас. Никоҳсиз ҳам ражъатнинг ўзи билан эр-хотинлик ришталари боғланаверади). Бас, бу иш ражъат қилиш деб тушунилади ва ражъат собит бўлади.

وَإِنْ رَاجَعَهَا بِلَفْظِ التَّزْوِيجِ جَازَ عِنْدَ مُحَمَّدٍ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى وَكَذَا إذَا تَزَوَّجَهَا صَارَ مُرَاجِعًا لَهَا هُوَ الْمُخْتَارُ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ . وَلَوْ قَالَ لَهَا : نَكَحْتُك كَانَ رَجْعَةً فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ .

“Турмуш қуриш, уйланиш каби лафзлар билан ражъат қилиш Муҳаммад раҳимаҳуллоҳу таоло наздида жоиздир. Фатво ҳам шунгадир. Шунингдек, (ражъий талоқ қилган киши ражъат қилиш ўрнига) аёли билан қайтадан никоҳ ўқитиш билан ҳам ражъат собит бўлади. Мухтор қавл шу. “Жавҳаратун наййира”да ҳам шу келтирилган. “Зоҳирур ривоя” ва “Бадоиъус саноиъ”да келишича, “Сени никоҳимга олдим” дейиш билан ражъат собит бўлади”.

Орқага Олдинга