loader

Эрдан бошқа кишининг талоқ хати ёзиши

Эр ўзи талоқ хати ёзиш ўрнига бошқасига талоқ хати ёздирса, бас уни икки сурати мавжуд. Биринчиси, эр котибга: “Мени аёлимга талоқ” деб ёзишга амр қилса, гарчи котиб талоқ хатини ҳали ёзмаган бўлсада, эрни оғзидан аёлига изофа қилган ҳолда талоқ лафзи чиқиши билан талоқ воқе бўлади. Чунки, ёзишга ҳукм қилиш оғзаки талоқ қўйишдир. Иккинчиси, эр котибга сриҳ лафзлар билан талоқ хати ёз дейиш ўрнига: “Ёз” деса, котиб, ёзишга амр қилгувчини аёлига талоқнома ёзиб, эрга ўқиб эшиттирса ва эр рози бўлган ҳолда у хатга қўл қўйиб берса ёки муҳур босиб берса ёки узуги билан хатга белги қўйса, бу билан ҳам аёлга талоқ воқе бўлади. Агар эр хатни эшитгандан кейин уни тасдиқ қилмаса ёки унга дасхат қўймаса ёки муҳур босмаса ва очиқдан-очиқ хатни инкор ҳам қилмаса, бас аёлга талоқ воқе бўлмайди.
Масала: аёлга эр томонидан талоқнома ёки талоқ хати етиб борса ва эр: “Ҳа бу хатни мен ёзган эдим” деб тасдиқ қилса, бас талоқ воқе бўлади. Агар эр: “Сенга талоқ хати ёзмаганман” деб инкор қилса, у билан талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар эр хатни инкор қилгандан кейин аёл хат эрга тегишли эканини тасдиқловчи далил келтириб: “Бу хатни фалончи кишига эрим ёздирган” деб, гувоҳларни қоим қилса, бас эрни инкори қабул қилинмайди ва бу хат билан аёлга талоқ воқе бўлади.

Хат эр томонидан ёзилганлиги ёки ёзилмаганлиги аниқ бўлмаса ва эр ҳам уни тасдиқ қилмаса ҳамда бирор гувоҳ ҳам бўлмаса, бас бу иш эрга ҳавола қилинади ва қазоан талоқ воқе бўлмайди деб ҳукм қилинади. Лекин диёнатан талоқ воқе бўлади. Агар эр ҳақиқатда талоқнома ёзса ёки ёздирган бўлса-ю, лекин уни инкор қилса, бас эр гуноҳкор бўлиб, бутун умур зинокорликда ҳаёт ўтказган бўлади.

وَلَوْ قَالَ لِلْكَاتِبِ : اُكْتُبْ طَلَاقَ امْرَأَتِي كَانَ إقْرَارًا بِالطَّلَاقِ وَإِنْ لَمْ يَكْتُبْ ؛ وَلَوْ اسْتَكْتَبَ مِنْ آخَرَ كِتَابًا بِطَلَاقِهَا وَقَرَأَهُ عَلَى الزَّوْجِ فَأَخَذَهُ الزَّوْجُ وَخَتَمَهُ وَعَنْوَنَهُ وَبَعَثَ بِهِ إلَيْهَا فَأَتَاهَا وَقَعَ إنْ أَقَرَّ الزَّوْجُ أَنَّهُ كِتَابَةٌ.

“Агар бир киши ёзувчига: “Хотинимни талоғини ёз” деса, ёзувчи ёзмасада талоқ қўйганликка иқрор бўлади. Бир киши ўзидан бошқасига хотинига талоқ қўйганлигига талоқ хати ёздирса ва ёзган одам эрга ўқиб берса, эр уни олиб муҳр босса ва манзилини ёзса ҳамда уни хотинига жўнатса, хат хотинига етиб келса, эр ўзини мактуби эканлигига иқрор қилса талоқ тушади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга